• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Шахмат ўргатиши мумкин бўлган муҳим нарсалар: Grossмейстер Мария Фоминих тавсиялари

    Шахматни ҳаёт намунаси деб бежиз айтишмаган. Шахмат бўйича Жаҳон чемпиони унвони учун курашмасангиз ҳам гроссмейстер Мария Фоминих тажрибасидан баҳраманд бўлинг.

    Фото: Фильмдан кадр

    Қарор қабул қилишни ўрганинг

    Шахмат ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, хато ва мағлубиятлардан қўрқмасликка ўргатади.

    Бой берилган ўйиндан сўнг доимо ташқи сабабни топмоқчи бўласиз: етарлича ухламагансиз, бошингиз оғрияпти, кимдир кайфиятингизни бузди. Лекин ич-ичингиздан яхши биласизки, натижа фақат ўзингизга боғлиқ эди.

    Ўйин давом этадиган 30, 60, 100 та ҳаракатнинг ҳар бирида ўзингиз қарор чиқарасиз. Шахмат — қарор қабул қилишни машқ қилиш учун яхши симулятор ҳисобланади.

    Хатоларни таҳлил қилинг ва доимо ўз устингизда ишланг

    Қарор қабул қилишдан ва кўп хато қилишдан қўрқмайсизми? Ажойиб, унда ҳар сафар бир хил эмас, балки янги хатолар қилиш, улардан тўғри хулоса чиқариш муҳимдир.

    Профессионаллар ҳар бир (!) турнир ўйинини таҳлил қилади. Бу муҳим одат болаликдан шаклланади. Авваллари ўйин тугаганидан сўнг, рақиблар таҳлил қилиш учун махсус хонага боришган, таҳлил давомида фикр алмашишган – бу бебаҳо тажриба. Хатоларни таҳлил қилмасдан олдинга ўтиш мумкин эмас.

    Вақтни оқилона режалаштиринг

    Янги бошловчилар ҳар доим ёки шошқалоқ (буларни меҳр билан “пулемётчилар” деб аташади) ёки улар жуда узоқ ўйлашади. Биз одатда ноаниқлик, концентрациянинг ёмонлиги ва оддий билим етишмаслигидан секинлашамиз.

    Бундан ташқари, тажрибасиз шахматчилар бир хил ритмда ўйнашади — бу жуда катта хато. Оқибатлари ҳақида ўйламай туриб, ҳаракат қилиш аҳмоқликдир. Шу билан бирга, ҳар бир ҳаракатда 5 дақиқа ўйласангиз, бир соат ичида, масалан, 12 та ҳаракатни амалга оширишга вақт топасиз. Баъзан ўйинда жуда тез ғалаба қозониш мумкин, кўпинча кучсиз рақибга қарши ўйинда шундай бўлади. Мисол учун, Магнус Карлсен Билл Гейтсни бир неча сония ичида — тўққизта ҳаракат билан мағлуб этган. Аммо узоқ жангга мослашган маъқул.

    Ўйин бошланишидан аввал тайёр ҳаракатлар захираси бўлиши керак. Бу биринчи ҳаракатларни тезда амалга ошириш имконини беради.

    Ҳаётда ҳам шундай: агар муҳим дақиқада тезлик билан ҳаракат қилмоқчи бўлсангиз, унга тайёрланинг. Бирор нарса ўзгарганда, режаларни қайта кўриб чиқиш ва тузатиш учун танаффус қилинг.

    Ўзингизга тўғри саволларни беринг

    Кўриниб турибдики: кучли ўйнаш учун ўйлаш керак. Фақат нима ҳақида? Фикрларимиз ўзимизга берган саволлар сифатига боғлиқ, деб айтиш мумкин. Шахматда иккита глобал савол бор, уларга ўйиннинг ҳар бир дақиқасида жавоб бериш керак:

    • Рақиб нимани хоҳлайди?
    • Мен нима истайман?

    Фикрлаш сифати устида ишлаш керак. Бунинг учун ҳар бир ҳаракатдан кейин биринчи навбатда ўйлашни ўрганиш керак – нега рақиб бундай ўйнади?

    Ҳаётда ҳам уларни олдиндан кўришга ҳаракат қилсангиз ва манфаатларингиз ҳақида ўйласангиз, муаммолар сони ҳам сезиларли даражада камаяди.

    Реал мақсадлар қўйинг ва сабр қилишни ўрганинг

    Шахмат ўйини истаклар марафони эмас. Шунинг учун бизга позиция талабларидан келиб чиқадиган аниқ ғоялар керак.

    Сизнинг кайфиятингизга эмас, балки позицияни баҳолашга таяниш лозим, буни ўрганиш узоқ вақт талаб этади. Баъзи позицияларда мот учун ўйнаш март ойида олма дарахтини силкитиш билан бир хил, чунки олма хоҳлайсиз,аммо у ҳали йўқ. Ҳар бир инсон чиройли комбинацияни яратишни орзу қилади, аммо бунинг учун позиция ҳам “пишиши” керак.

    Ўйин давомида ғоялар ҳиссий эмас, балки оқилона бўлиши керак — улар бизни бошқаради. Ҳиссий ғоялар ҳаётдаги каби йўналиш бермайди, вазиятга боғлиқ ҳам бўлмайди.

    Ҳар доим энг яхши вариантни қидиринг

    Математик жиҳатдан, шахматда ҳаракатлар танлови жуда кенг. Учта ҳаракатдан сўнг 9 миллиондан ортиқ мумкин бўлган позициялар мавжуд. Аммо шахматчилар бор эътиборларини оқилона ҳаракатларни топишга қаратади.

    Мақсадсиз ҳаракатлар ўйин давомида қилишингиз мумкин бўлган энг ёмон хатодир.

    Агар позицияда танлов мавжуд бўлса (фақат битта ҳаракат бўлса ҳам), унда учта истиқболли ҳаракатни белгилаш тавсия этилади, кейин уларни батафсил ўрганиб чиқиб, энг яхшисини танланг. Ҳаётда ҳам шундай: қарор қабул қилишдан олдин вариантларни кўриб чиқиш керак.

    Вазиятни доим баҳоланг

    Grossмейстерни ҳаваскордан ажратиб турадиган нарса — бу позицияни баҳолаш қобилияти ва одатидир. Ўйинчи доимо қарор қилади: нимани сақлаш муҳим ва нимани қурбон қилиш мумкин?

    Умуман олганда, шахматда ҳам ҳамма нарса ҳаётдаги каби: ҳар бир вазиятда устуворликларни аниқлаш қобилияти муҳим.

    Тахтага қарамай ўйнанг

    Шахматчилар бир неча юриш олдиндаги вазиятни хаёлларида ҳисоблаб чиқишлари ростми? Бу маҳорат болаликдан яхши ривожланган бўлиши керак. Миянгиздаги ўзгаришларни ҳисоблаш шахмат сизга ўргатган энг яхши нарсадир.

    Бир позиция ҳақида ўйлаганимизда тахтадаги бўлаклар қандай қилиб бошқа жойларга ўтишини ёки тахтани бутунлай тарк этишини тасаввур қилишга мажбур бўламиз.

    Доскасиз ўйнаш қобилияти аста-секин ўз-ўзидан пайдо бўлади, аммо баъзилари мақсадли равишда муаммоларни ҳал қилишни ва кўр-кўрона ўйнашни ўрганадилар.

    Шахматдан узоқ бўлган одамлар, одатда, гроссмейстер қандай қилиб ўйинни (ва ҳатто бир вақтнинг ўзида бир нечта ўйинларни) тахтага қарамасдан ўйнашига ҳайрон бўлишади. Аслида шахматчиларнинг омади бор – ҳаракат натижасини хаёлида кўра олади. Ва бу керакли, юқори сифатли натижага эришиш учун жуда муҳим кўникмадир.

    08.07.2023, 23:30   Изоҳ (0)   7379
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Собиқ маҳбус, раққоса, қора белбоғ соҳибаси — Дунё тарихида из қолдирган 10 нафар аёл президент (фото)

    08.07.2023, 15:30

    Илон Маскнинг гаражи: бизнесмен қандай машиналарни бошқаради? (видео) 

    08.07.2023, 11:30

    “Камбағал бўлиб туғилганинг сенинг айбинг эмас, агар камбағал бўлиб ўлсанг — бу сенинг хатойинг”. Билл Гейтснинг бахт ва муваффақиятга элтувчи тавсиялари

    07.07.2023, 16:40

    Ўйинчоқларни қандай тозалаш керак: ҳар бир ота-она билиши керак бўлган ҳаётий лайфхаклар

    29.06.2023, 13:40

    Парфюмерия, дори воситалари, гуллар: Музлаткичда сақлаш тавсия этиладиган 11 та маҳсулот

    29.06.2023, 11:30

    Вазн йўқотиш учун макаронни фойдали таомга айлантиришнинг 6 хил усули

    28.06.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.