• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Полиглотлар: бир неча тилда бемалол сўзлаша оладиган машҳурлар (фото)

    Экранда ролларни қойилмақом ижро қилиши ва қўшиқ куйлаши билан мухлислар қалбидан жой олган санъат вакилларидан кимлар бошқа тилларда ҳам сўзлаша олиши мумкинлиги ҳақида қуйида маълумот берилади.  

    Натали Портман

    Иврит, инглиз, француз тилидан ташқари япон, немис ва испан тилларида ҳам гаплаша олади. Гарвард университетини тамомлаган актриса бир нечта илмий ишларни ёзишни ҳам уддасидан чиққан. Пол Маккартнининг клипида эса у имо-ишора тилида гаплашишни кўрсатиб берган. Актриса: “Мен ўқишни ёмон кўраман, ўқишни ёқтирмайман. Ўрганишни яхши кўраман, ўрганиш бу — ажойиб”, деган.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Том Хиддлстон

    Том инглиз, испан, француз ва грек тилида гаплаша олади. Халқаро интервьюларда Хиддлстон журналистлардан мулоқот қилиш учун қайси тил қулайлигини сўрайди. Айрим ролларда актёрлар бошқа тилда равон гапириши керак бўлади. Шундай вазиятларда Томга қийин бўлмайди.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Женнифер Лопес

    Женнифер Лопес икки тилда гаплашади ва қўшиқ куйлайди. У мунтазам равишда испан тилида сингл ва альбомлар тақдим қилади. Қизиғи, бундай ижод намуналари АҚШда инглиз тилидаги вариантлардан кўра кўпроқ машҳурликка эришади.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Шакира

    Шакиранинг қўлидан қўшиқ куйлаб, рақсга тушишдан бошқа нарса келмайди деб ўйлаганлар янглишади. 5 ёшидан шеър ёзган хонанда бир неча марта адабиёт бўйича мукофотларни қўлга киритган. Шунингдек, у испан, инглиз, португал, италян ва каталон тилларида бемалол, француз ва араб тилида эса қисман гаплаша олади. UNICEF’нинг кўнгилли элчиси сифатида таълим сифатини яхшилашга қаратилган кампанияларда иштирок этади.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Шарлиз Терон

    Жанубий Африкада дунёга келган актриса она ватани учун фойдали ишлар қилишдан тўхтамайди. Инглиз тилидан ташқари у африкан тилининг 26 та шевасида гаплаша олади. Актрисанинг банк ходими билан инглиз ва африкан тилида баҳслашгани кинодаги карьерасининг бошланишига сабаб бўлган. Иккита тилда гаплашаётган қизни кўрган истеъдодларни қидирувчи агент унга суратга тушишни таклиф қилган.

    Фото: “Yandeks.ru”
    05.07.2023, 18:30   Изоҳ (0)   9256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуднинг анчадан бери кўринмай қолган актёр ва актрисалари ҳозирда нималар билан банд? 

    05.07.2023, 15:44

    Собиқ биринчи хоним, адвокат, актриса: Миллионерларнинг соҳибжамол ва ўз карьерасига эга рафиқалари (фото)

    05.07.2023, 14:08

    Instagram: Юлдуз Усмонова самолёт сотиб олдими? “Қодирхон” актрисаси турмушга чиқди, Раъно Шодиеванинг касаллиги ҳақидаги ҳақиқатлари

    04.07.2023, 21:45

    Америкалик хонанда Тейлор Свифт битта концертдан 13 миллион доллар ишлаб топмоқда

    04.07.2023, 19:15

    “Каниза билан дуэт куйламайман, чунки у қўшиқчи эмас”  — хонанда Ягона санъатдаги душманлари ва бизнес билан шуғулланаётгани ҳақида (фото) 

    04.07.2023, 17:34

    Образига ўзгартириш киритишни хоҳламай, режиссёр талабларига қарши чиққан актёр ва актрисалар (фото) 

    04.07.2023, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.