Ла Лига янги логотипини тақдим этди.
Лига раҳбарияти EA Sports билан шартнома имзолади. Видео ўйинлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Electronic Arts бўлими турнирнинг асосий ҳамкорига айланди.
Эндиликда Примеранинг номи La Liga Santander эмас, La Liga EA Sports бўлади. Шунингдек, ўзгаришлар Сегундага ҳам таалуқли бўлади — La Liga Smartbank ўрнини La Liga Hypermotion эгаллади.
Ла Лиганинг янги шиори — “Бизнинг футбол қудрати”.
Marca нашрининг хабарига кўра, EA Sports лига билан 5 йиллик шартнома имзолаган ва ҳар мавсум 30 миллион евро ўтказиб туради.
Изоҳ (0)