Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раҳбарияти таркибида ўзгариш юз берди.
Шу вақтга қадар терма жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган мутахассис Павел Хан ассоциация раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Павел Хан эндиликда ассоциациянинг спорт йўналишида фаолият юритади. Мутахассис барча ёшдаги терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки ҳамда Ўзбекистонда таэквондони ривожлантиришда масъул ҳисобланади. Хан бир вақтнинг ўзида терма жамоа бош мураббийлигидаги вазифасини ҳам давом эттиради.
Изоҳ (0)