Бухорода атмосферани ифлослантираётган “қора тутун” бартараф қилинди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Унга кўра, Бухоро вилояти прокуратураси ва вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан атмосфера ҳавоси муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунлар ижроси ўрганилди. Ўрганишда Бухоро туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи хусусий корхона ғишт пишириш хумдонининг носозлиги сабабли кўмир ёқилғиси ёнган вақтда атроф-муҳитга қора тутуни тарқалиши аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган.
Корхона раҳбарига “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлар талаби, шунингдек, атмосферага чиқарилаётган чиқинди миқдори ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтирилди. Корхона раҳбари томонидан хумдон фаолияти тўхтатилиб, ташлама ташлаш мўрилари модернизациялаштириш ишлари бошланди.
Изоҳ (0)