Испанияда полициячилар футбол бўлаётган вақтда ўйинни тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Marca нашрининг хабарига кўра, Испания полициясига трибунада ирқчилик билан боғлиқ можаролар ва ҳуштакбозликлар келиб чиқса, ўйинни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда. Энди уларда ўйинни вақтинча ёки бутунлайга тўхтатиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
Қайд этилишича, бунга “Реал” вингери Винисиус Жуниор билан боғлиқ вазият сабаб бўлган. Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган “Велнсия”га қарши баҳсда томошабинлар бразилиялик футболчини “аҳмоқ маймун” деб атади ва унга ўлим тилади. “Реал” футболчилари эса бунга чидай олмади ва натижада ўйин 8 дақиқага тўхтаб қолган.
Изоҳ (0)