Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси июль ойидаги ўқув-йиғин машғулотларини Тошкентда ўтказади.
Йиғин давомида Баҳодир Аҳмедов мураббийлиги остидаги терма жамоа Туркманистон вакилларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режа қилинган. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди. Баҳслар 15 ва 17 июль кунлари бўлиб ўтади.
Шундан кейин футзалчилар CAFA Futsal Cup—2023 мусобақасида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнаб кетади.
Ушбу йиғинга жалб этилган футзалчиларнинг кенгайтирилган таркиби:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Равшан Элибоев, Аббос Элмуродов, Акмал Ҳазратқулов.
Ўйинчилар: Илҳом Ҳамроев, Ихтиёр Ропиев, Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов, Машраб Одилов, Акбар Усмонов, Дилшод Раҳматов, Анасхон Раҳматов, Суннат Жўраев, Хушнур Эркинов, Шаҳрам Фахриддинов, Музаффар Аҳаджонов, Жамшид Раҳматуллаев, Фазлиддин Ботиров, Абдулла Солиҳов, Музаффар Абдукаримов, Хайрулла Солиҳов.
Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни ўтказилган ФИФА кенгашининг йиғилишида 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди.
Изоҳ (0)