Қирғизистон президенти Садир Жапаров Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларини ШҲТ банкини ташкил этишга чақирди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Жапаров Ҳиндистон раислигидаги ШҲТнинг 23-саммитида тегишли таклифни илгари сурди. У ташкилот аъзолари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга оширишни таклиф қилди. Қирғизистон президенти мазкур ташаббус ассоциация мамлакатлари тараққиёти ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилиши кераклигини айтди.
“ШҲТ маконида барча транспорт турларида ташиш сифатини ривожлантириш бўйича қўшма ишларни давом эттириш зарур. Транзит салоҳиятидан фойдаланиш минтақанинг иқтисодий ўсишига хизмат қилади”, — дея қўшимча қилди Жапаров.
Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳам ШҲТ Тараққиёт банкини ташкил этиш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.
Изоҳ (0)