Бугун 4 июль куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг йигирма учинчи саммити виртуал форматда бўлиб ўтмоқда.
Саммитнинг очилишида нутқ сўзлаган ХХР раиси Си Цзиньпин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари уюшма доирасида миллий валюталарда ҳисоб-китобларни кўпайтириши кераклигини таъкидлади.
“Ташкилот доирасида миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улушини оширишни мақсадга мувофиқ деб биламан”, — деди Хитой раҳбари.
Шунингдек, у суверен рақамли валюталар бўйича ҳамкорликни ошириш ва ШҲТ Тараққиёт банкини яратиш устида ишлаш зарурлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)