Самарқанд вилояти Ургут тумани кўчаларида отасининг машинасида хавфли ҳаракатларни амалга оширган ёш ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 20 ёшли ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро тунги пайтда отасига тегишли бўлган Gentra машинасининг давлат рақам белгиларини ечиб олиб, ҳаёт учун хавфли бўлган турли ҳаракатлар ва қўпол қоидабузарликларни содир этган.
Ҳолат акс этган видеоларни эса дўстлари билан тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
“Ўғлим машинани ҳайдаб чиқиб кетибди, мен бехабарман. Ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлига олмагунича автомобилни берманглар”, деган ҳайдовчининг отаси.
Ота-онасининг хабарисиз автомашинани олиб чиқиб кетган йигит, бунга сабаб қилиб тўйга хизмат қилганини билдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.
Аввалроқ 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилгани тўғрисида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)