НАТОнинг Косоводаги контингенти июль ойи бошида ҳудуднинг жануби-ғарбий қисмида ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди.
4-6 июль кунлари Big Rock ("Катта девор") деб номланган мунтазам ўтказиладиган машқлар бўлиб ўтади.
Қайд этилганидек, манёврлар ерусти воситалари ва вертолётлардан фойдаланган ҳолда кундузи ва тунги парвозларни ўз ичига олади. Машқлардан кўзланган мақсад бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини оширишдан иборат.
Маълумотларга кўра, манёврлар саккизта муниципалитетнинг тинч аҳолисига ва тижорат фаолиятига деярли таъсир кўрсатмайди.
Май ойида Косово президенти Вёса Усмоний Приштина шаҳрида НАТОнинг “Defender Europe 2023” энг йирик манёврлари босқичини очиб берди ва альянс иттифоқчилари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди. Кейинроқ Косово Мудофаа вазирлиги мамлакат шимолидаги вазият туфайли машғулотлар доирасида режалаштирилган тадбирлар бекор қилинганини маълум қилди.
Изоҳ (0)