Американинг Apple компанияси AirPods Pro’га эшитиш қобилиятини текшириш ва тана ҳароратини ўлчаш функцияларини қўшади. Бу ҳақда 2 июль куни Bloomberg журналисти ва инсайдер Марк Гурман маълум қилди.
Симсиз қулоқчинлар одамнинг эшитиш қобилиятини аниқлаш учун турли хил товушларни чиқара олади. Функция Apple Watch’га ўрнатилган электрокардиограмма каби ишлайди. Бундан ташқари, корпорация AirPods Pro’дан эшитиш аппарати сифатида фойдаланишни таклиф қилмоқда.
Apple, шунингдек, қулоқ канали орқали тана ҳароратини ўлчаш учун қулоқчинларни махсус сенсорлар билан жиҳозлашни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, маълумотлар Apple Watch’нинг айрим моделларидаги шу турдаги идентификатордан кўра аниқроқ бўлади.
Изоҳ (0)