Қайд этилишича, вазирлик ҳамда Япониянинг ELF-IN Co., Ltd компанияси ўртасида анимация ва CG саноатини ривожлантириш, шунингдек, малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган англашув меморандуми имзоланган. Ҳамкорлик доирасида анимация соҳасида етук мутахассисларни тайёрлаш учун 700 минг доллардан ортиқ грант ажратилиши кутилмоқда.
Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги
Музокараларда иқтидорли ёшлар учун юқори даромадли иш ўринларини яратиш, юмшоқ кўникмаларни ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, масофавий хизматларни кенгайтириш ҳамда рақамли хизматлар экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Ҳамкорлик доирасида Япония бозори учун йўналтирилган анимация таълими йўлга қўйилиши, етакчи япон мутахассислари жалб этилиши, компаниянинг Ўзбекистондаги шўба корхонаси очилиши ва юқори маошли иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Шунингдек, миллий ўзбек аниме маҳсулотларини яратиш ва уларни халқаро бозорларга олиб чиқиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.
Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида япон маданиятига бағишланган “Жапанистан” маданий марказини (аниме-кафе, япон ресторани, савдо ва бизнес мулоқот майдонлари) ташкил этиш ҳамда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, таржима ва локализация соҳаларида маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш белгиланган.