• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Сурнай чалиш учун ҳам ақл керак”. Сурнай, қўшнай, най, зурна ва дудук устаси бўлган созанда ҳикояси (видео)

    Наманган мақом ансамбли созандаси Анвар Бекбоев пуфлама чолғу асбобларининг деярли барчасини эгаллаган ноёб истеъдод эгаси. “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев созанда билан суҳбат давомида бунга шахсан гувоҳ бўлди.



    “Ярим кечаси телефон қилиб, сурнай эшитадиганлар бор”

    Тўрт-беш авлодимиз созанда ва ҳофиз бўлишган. Кимдир сурнай чалган, кимдир танбур чертган, кимдир қўшиқ айтган. Менга сурнай мерос бўлиб ўтди, бобомдан шуни ўргандим.

    Наманган мақом ансамбли созандаси Анвар Бекбоев

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Мингбулоқ туманида яшайман, миллатим мазанг. Бизларни бир пайтлар Арабистондан келиб қолганларга тақашади, буни энди олимлар билади. Мазанглар аҳил-иноқ яшаймиз, борди-келдини унутмаганмиз, бошқа шаҳар ва вилоятлар, ҳатто қўшни давлатлардаги элатдошларимизни ҳам кўпчилигини яхши таниймиз.

    Мени кўпчилик сурнайчи сифатида яхши танийди, лекин пуфлаб чалинадиган созларнинг деярли барчасини биламан. Олдин сурнайдан бошладим, кейин аста-секин қўшнай, най, зурна ва дудукни эгалладим. Ҳаммасини ўзига яраша жаранги ва мухлиси бор. Мухлислик шу даражадаки, ярим кечаси қўнғироқ қилиб, “сурнай овозини соғиндим, бир чалиб беринг” деб илтимос қиладиган шинавандалар бор.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    “Муножот”, “Дилхирож”, “Ҳамроз”ни кўп сўрашади. Шерали Жўраев, Камолиддин Раҳимов қўшиқларини куйга солиб беришни ҳам илтимос қилувчилар бисёр.

    “Кўпчилик бўлиб келинглар, ният қилганман”

    Олдинлари карнай-сурнайсиз тўй ўтмаган. Охирги йилларда бу созлар сал эътибордан четда қолди. Аммо яқиндан бери қизиқиш яна жонлана бошлади. Водий вилоятлари, Тошкент ва Хоразмда сурнайга талаб кучли.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Яхши ният билан никоҳ базмлари, суннат тўйларига чақиришади. Кимдир “шерик билан келинг, етади” дейди, яна кимдир уч кишилик, бошқаси беш кишилик гуруҳни хоҳлайди. Шу билан бирга, “кўпчилик бўлиб, кўчани тўлдириб келинглар, ният қилганман” дейдиганлар ҳам бор. Бу 11 ёки 14 кишилик бутун бошли таркиб дегани.

    Тўйларда қизиқ ҳолатлар кўп бўлади. Бир куни Тошкент вилоятига тўйга айтиб қолишди. Тўйхонага етиб борганда қарасам, сурнайимнинг қамиши йўқ. Ўша атрофдаги ариқ-заканларни қидириб, қамиш топиб, бир амаллаб вазиятдан чиқиб кетгандим.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Кўпчилик сурнай чалишни осон иш деб тасаввур қилади. Аслида бу созни эплаб чалиш учун ҳам ақл керак — қайси пайт нимага эътибор беришни билиш учун. Ундан ташқари, яхшигина жисмоний тайёргарликни ҳам талаб этади. Агар аксинча бўлганида ҳамма сурнайчи бўлиб кетарди.

    Устозлар карвони

    Ўзимиздан ёши улуғ барча созанда ва ҳофизларни ўзимизга устоз деб биламиз, аммо айримларини алоҳида айтиб ўтишни истардим. Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоиловнинг истеъдодига нафақат мухлислар, балки биз ҳам тан берамиз. У киши ғижжакнинг пири, одамни сел қилиб юборади. Басталаган куй-қўшиқларидан кўп фойдаланаман.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳозирги иш жойимда фаолият олиб боришимга сабабчи инсон. Тўйда кўриб, санъатимиз маъқул кепти. Наманганга келганларида чақиртириб, “бу санъатни ёшларга ҳам ўргатиш керак, шунча билим бекор кетмасин” деб айтди. У кишининг тавсияси билан мақом ансамблига ишга қабул қилиндим.

    Ҳозир сурнай мактабини яратиш, бу бўйича қўлланма тайёрлашга астойдил бел боғлаганман. Биз ҳам ўзимиздан муносиб из қолдиришимиз керак-ку?

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    30.06.2023, 11:50   Изоҳ (0)   11020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан табрик йўллади ва бир гуруҳ ёшларни мукофотлади

    30.06.2023, 10:45

    “Америкаликлар сиёсатчиларга камдан кам ҳолларда ишонишади” — журналист Навбаҳор Имамова

    29.06.2023, 23:43

    “Америкадаги ҳар президентлик сайловларида сохта овозлар аниқланади” — Навбаҳор Имамова

    29.06.2023, 23:31

    “АҚШда президентликка даъвогарлар сони 10 нафардан ошди” — журналист Навбаҳор Имамова

    29.06.2023, 23:16

    “Аксарият абитуриентларга қайси ОТМга кириш ва қанақа йўналишда ўқишнинг аҳамияти йўқ” — мутахассис

    29.06.2023, 22:58

    Германияга ишлашга юборилган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар сарсон юргани айтилмоқда

    29.06.2023, 22:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президентни ҳақоратлашда гумонланган ўзбекистонлик Озарбайжонда ушланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 08:50

    Ўзбекистонда ярим йиллик солиқ тушумлари 20 фоиз кўпайди

    Ўзбекистон | 25 июл, 08:41

    Трамп Маск билан низо туфайли унинг бизнесини барбод қилмаслигини билдирди

    Дунё | 24 июл, 23:44

     Қатор хорижий етакчилар ва ҳамкорлар Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:57

    Ўзбекистонда қайси қонунлар энг кўп ўқилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:36

    Германияда 332 та иншоотдан иборат қадимий шаҳар топилди

    Дунё | 24 июл, 22:10

    Олександр Усикнинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди

    Спорт | 24 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.