“Челси” футболчиси Кай Ҳаверц фаолиятини “Арсенал”да давом эттиради.
![](/static/photo_2023-06-29_00-40-04.jpg)
“Канонирлар” германиялик футболчилар билан шартнома имзолаганини маълум қилди. Бироқ, Кай лондонликлар билан қанча муддатга битим имзолагани ошкор этилмади. Аввалроқ, шартнома 2028 йилгача бўлиши хабар қилинганди.
Футболчининг трансфер нархи — 60+5 миллион фунт.
Ҳаверц “Арсенал” сафида 29-рақамда ҳаракат қилади.
Кай Ҳаверц 2020 йил кузида “Челси” сафига келиб қўшилганди. Футболчи “аристократлар” сафида 139 ўйин ўтказиб, 32 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилган.