Бухорода фуқаро февраль ойида 16 туп дарахт ва буталар кесган эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 4 февраль куни Бухоро шаҳар Придастгир кўчаси 3/7-уй ва Алпомиш кўчаси 14-уй орасида кўп қаватли уй-жой қурилиши белгиланган ҳудудда фуқаро Қ.Қ. томонидан 16 туп дарахт ҳамда буталар кесилгани аниқланган ва бунда жиноят аломатлари мавжудлиги сабаб Бухоро шаҳар прокуратурасига ҳужжатлар тақдим этилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки ўрганишлар якуни бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан 1 350 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 259 миллион сўм ҳисобланиб, ҳужжатлар судга тақдим этилган.
Изоҳ (0)