Россияда 300 га яқин қирғизистонлик ва тожикистонлик ишчилар ошхонадаги навбат учун муштлашди.
Ҳодиса Иркуцк вилоятидаги Ковикта газ конденсати конида содир бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, жанжал кимдир ошхонага навбатсиз ўтиб кетмоқчи бўлгани сабаб бошланган. Тушликдан сўнг ишчилар “ўзаро гаплашиб олишга” йиғилган, кейинчалик бу муштлашувга айланган.
Тўққиз киши жароҳатланган:
- А. Маматов: бошида кесилган жароҳатлар;
- Ф. Чоршанбиев: ёпиқ бош мия шикастланиши, мия чайқалиши;
- М. Нормуратов: бошнинг кесилган жароҳатлари;
- А. Алмазбеков: қорин бўшлиғининг йиртилган яраси;
- А. Билалов: ёпиқ бош мия шикастланиш, мия чайқалиши;
- Б.Саидалиэв: бош жароҳатлари;
- Б. Атирбеков: бош жароҳатлари;
- Д.Сафаров: бош жароҳатлари;
- М. Искандар: бош жароҳатлари.
Полиция мазкур ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда. Муштлашув қўзғатувчилари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)