Польша президенти Анжей Дуда армияни юқори шай ҳолатга келтиришни буюрди ва Бош вазир Матеуш Моравецки, Миллий мудофаа вазири ва иттифоқчи давлатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказди.
“Шарқий чегарамизнинг нариги томонидаги воқеалар ривожи доимий кузатув остида”, — дея қўшимча қилди Дуда.
Эстония ҳам Россия билан чегара ҳудудларда хавфсизликни кучайтирди. Республикага тўғридан тўғри таҳдид йўқ, деди Эстония Бош вазири Кая Каллас. У эстонияликлардан Россияга сафар уюштиришни кечиктириб туришни сўради.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир расмийлар Россиядаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб, иттифоқчилар билан маълумот алмашишмоқда.
Изоҳ (0)