Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида тўртта тумандаги 4 та МФЙнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 21 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Юнусобод тумани: “Кулол” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
- Яккасарой тумани: Ҳамид Сулаймон номидаги МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
- Сергели тумани: “Селмакон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Миробод тумани: “Файзобод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун мазкур ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Изоҳ (0)