Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида электр таъминоти учун истеъмолчилардан ундирилган 738 миллион сўм ўзлаштирилгани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Андижон ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Пахтаобод туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари 2020—2022 йиллар ва 2023 йилнинг 3 ойи давомида электр таъминоти учун истеъмолчилардан ундирилган 738 миллион сўмни кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланиб, текширув жараёнида етказилган зарарнинг 315 миллион сўми ундирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)