Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида ичида 11 киши бўлган лифт пастга тезлик билан тушиб кетди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, ҳолат 18 июнь 16:15 ларда Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани “Янги Дархон” МФЙ, Наврўз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган. Юк ташиш учун мўлжалланган лифт юқоридан пастга тушаётган вақтида техник носозлик туфайли тезлашиб, 1-қаватга яқинлашганда лифтнинг автоматик тормоз тизими ишга тушиб тўхтаган.
Натижада лифтда бўлган 11 нафар фуқаро турли даражада енгил тан жароҳати олиб, РШТЁИМга олиб кетилган. Ҳозирда шифохонадан 8 нафар фуқарога уйига жавоб берилган, қолган 3 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Воқеа жойига ФВВ ходимлари, шаҳар ва туман ФВБ раҳбарияти, ИИБ, Прокуратура ҳамда ССБ ходимлари чиққан.
Изоҳ (0)