Сан-Франсиско халқаро аэропортида янги ходим — Дюк исмли мушук пайдо бўлди. Унинг асосий вазифаси учишдан қўрқаётган йўловчиларни тинчлантиришдан иборат, деб хабар бермоқда аэропорт матбуот хизмати.
Мушук мусиқачи Дюк Эллингтон шарафига номланган. 2010 йилда кўнгиллилар уни кўчадан топиб олиб, ҳайвонлар учун махсус бошпанага топширишган. Кўп ўтмай, Дюкни беш ёшли қизи бор аёл ўз уйига олиб кетди.
Янги эгалари мушукнинг хотиржам ва дўстона феъл-атворига эътибор қаратдилар ва у “терапевтик“ жониворга айланиши мумкинлигига қарор қилишди.
Махсус тренингдан сўнг Дюк турли касалхоналарда “ишлади”, у ерда беморларни тинчлантирди.
Қизиғи шундаки, мушук аэропортга ишга қабул қилинган ягона жонивор эмас. Дунёнинг турли аэропортларида унинг “ҳамкасблари” — итлар, қуёнлар ва ҳатто чўчқа “психолог” сифатида фаолият юритмоқда.
2019 йилда АҚШ фуқароси ўзи билан парвозга пони олиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг сўзларига кўра, жонивор унга психологик ёрдам кўрсатган. Самолётда ғайриоддий уй ҳайвонлари бўлган аёлга рухсат берилди, у ерда пони кўпинча тинчгина ухларди.
Изоҳ (0)