• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда аёл ҳамкасбларини дўппослаган ўқитувчи эркак қамалди

    Сурхондарё вилояти Узун туманидаги мактабда икки аёл ўқитувчи эркак ҳамкасби томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур эркакка суд ҳукми ўқилди.

    Кадр: Telegram

    Унга кўра, 16 июнь куни жиноят ишлари бўйича Узун туман судида Г.Т. (1988 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган, 31-сонли мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. 

    Эълон қилинган ҳукмга кўра, Г.Т. Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, жиноят оқибатида икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар қопланганлиги ҳамда уларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинган ҳолда унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

    Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги айтилди.

    Маълум қилинишича, воқеадан бир кун аввал шу мактабда ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ота-оналарнинг бири томонидан ўқитувчиларнинг маънавий бузуқлиги ҳақида сўз борган. Исбот тариқасида ўзида видео борлигини ҳам айтган. Шундан сўнг аёл ўқитувчилар йиғилиб директорга айтиш мақсадида мажлис қилган. Ота-оналар томонидан айтилган видеони ўзига тегишли деб тушунган эркак ўқитувчи келиб мажлисга аралашган ва шу орада жанжал содир бўлган. 

    “Аёллар йиғилиши бўляпти, дедим. Кейин менга бирдан қараб, сенсираб, ‘Сенинг нима ишинг бор, мен ўзим биламан’, деди-да ўзи шаҳд билан устимга келди. Уни уради, деб кутмагандим. Тиззаси билан биқинимга тепди, кейин шеригим жойидан туриб, гапирмаслигимни илтимос қилди. У эса бизни тинимсиз сўкди. Тинимсиз сўккани сабабли мен яна гапирдим”, — дейди жабрланувчи аёл.

    Мазкур аёл даволанаётган шифохона ходимининг сўзларига кўра, ҳозирда унинг аҳволи стабил ҳолатда. 

    “Бемор бизга бош оғриғи, кўкрак қафаси ўнг тараф биқин соҳасидаги оғриқдан шикоят қилиб келган. Ҳозирги кунда барча текширувларни ўтказганмиз. Унинг аҳволи ҳозирда стабил”, — дейди шифокор.
    16.06.2023, 18:42   Изоҳ (0)   9871
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ёшлар учун темир йўл чипталарига чегирма эълон қилинди

    16.06.2023, 18:14

    “43 таси ўлдирилган, 20 таси тутқунликда ушлаб турилган”. Қашқадарёда эчкиэмар кушандаси табиатга 311 миллион сўм зарар келтиргани маълум бўлди

    16.06.2023, 18:11

    Чимён тоғида адашиб қолган аёл қутқарилди (видео)

    16.06.2023, 17:55

    Қаршидаги президент мактабини 24 нафар битирувчи тамомлади. Уларнинг 18 нафари хориж университети талабаси бўлишга улгурган

    16.06.2023, 16:58

    Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди

    16.06.2023, 16:45

    Япония компаниялари Ўзбекистонда табиий офатлар олдини олиш лойиҳасини амалга оширмоқчи

    16.06.2023, 16:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.