“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ 30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан ёшларга чегирма эълон қилди.
Унга кўра, 30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан эълон қилинган “Ёшлар ойлиги”да ёшларга 30 июнь санасига қадар Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишлари учун темир йўл чипталарига 15 фоиз чегирмалар белгиланди. Чегирмали чипталарни темир йўл чиптахоналарида расмийлаштириш мумкин.
“Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)