Олмаота вилояти полиция бошқармаси собиқ бошлиғи Серик Кудебаев туннел орқали Қирғизистонга қочиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон бош прокурори ўринбосари Жандос Умиралиевга таяниб, “Дарё” мухбири хабар берди.
Умиралиевга кўра, қочоқ генерал чегара постини кесиб ўтмаган.
“Серик Кудебаев ҳибсга олинди, иш судга юборилди. Кўрсатмасига кўра, у Қозоғистон чегарасини Кеген вилоятида, чегарадаги туннел орқали металл панжарани кўтарган ҳолда кесиб ўтган”, — деди Умиралиев.
Шунингдек, Кудебаев чегарагача автомобилда олиб келинган, бироқ ҳайдовчи жавобгарликка тортилмаслиги, чунки у генералнинг режасидан бехабар экани маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 3 апрель куни Олмаота вилояти полиция департаментининг собиқ бошлиғи судга келмаган ва халқаро қидирувга берилганди.
Чегара хизмати Миллий хавфсизлик қўмитаси Серик Кудебаев чегарани расман кесиб ўтмаганини маълум қилди.
12 апрель куни Бош прокуратура Кудебаевга нисбатан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш факти бўйича жиноий иш қўзғатди. Кейинроқ Кудебаев Қирғизистон орқали Туркияга қочиб кетгани маълум бўлди.
Талгат Сатибалди, Остона
Изоҳ (0)