News cover

Видео: Сурхондарёда нефтдан тозаланаётган сув ҳавзалари

Сурхондарёда нефть билан ифлосланган сув ҳавзалари тозалаш ва зарарсизлантириш учун махсус техникалар жалб этилди. Бу ҳақда 4 май куни вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси хабар берди.

Бойсун туманида 23 апрель куни дарёга нефть билан ифлосланган суюқлик оқиб кетганди. Ҳодиса Surxan Gas Chemical Operating Company МЧЖ қўшма корхонасига қарашли қудуқда юз бергани аниқланган. 2 май куни кучли сел оқибатида яна нефть аралаш суюқлик сизиб чиқди.

Фото: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
Фото: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

Бошқарма хабарида қайд этилишича, кучли ёғингарчилик ва сел оқибатида Бойсун тумани ҳудудидаги нефть сақлаш иншоотининг шикастланиши натижасида нефть аралаш суюқлик табиий оқимлар орқали пастки ҳудудларга тарқалган. Ўрганишлар натижасида таркибида нефть бўлган аралашма Бойсун туманидаги "Хонгаронсой" ҳудудидан оқим бўйлаб Бандихон тумани ва Қумқўрғон туманига, “Сурхон” дарёсига, шунингдек Жарқўрғон тумани ҳудудидаги “Занг” канали орқали Ангор туманигача етиб борган.

Ҳозирги вақтда вазият Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, Жарқўрғон туманидаги “Занг” канали ва унга туташ ҳудудларда нефть маҳсулотларини ушлаб қолувчи махсус тўсиқлар ўрнатилиб, сув юзасидаги нефть қатламини механик усулда йиғиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек Бойсун туманидаги нефть аралаш суюқлик қайнаб чиқаётган ҳудуддаги сел йўллари ёпилиб, нефть аралашмаси локализация қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан атроф-муҳитга етказилган зарар миқдорини аниқлаш, сабаб ва омилларни ўрганиш, шунингдек масъул субъект, жумладан Surxan Gas Chemical Operating Company МЧЖ қўшма корхонаси фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 17:21

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: