• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қозоғистон

    Тўй учун кредитлар: қозоғистонликлар дабдабали тўй ортидан қандай қарзга ботади?

    Қозоғистонда ҳеч кимга сир эмаски, тўй учун кредит олиш аллақачон одатий ҳолга айланган. Ҳар йили мазкур завқ мос равишда қимматлашади ва банклар олдидаги қарз мажбуриятлари катталашади. “Дарё” мухбири одамларнинг бу борада бошидан ўтказган ҳикояларини тўплади.

    Асхат ва Зарина турмуш қурганига бир йилдан ошди, аммо ҳамон тўй учун олинган кредитни тўлайди. Қолаверса, куёвнинг ота-онаси, ака-ука ва опаси ҳам қарздор. Уларнинг ҳар бири маълум миқдорда тўйни ўтказиш учун қарз олган.

    Асхатнинг оиласи 5 нафар фарзанддан иборат. У катта акаси ўзининг тўйини ўтказишни истамаганини, келинойиси ҳам бунга рози бўлганини айтади. Бироқ ота-оналар бутунлай бошқача фикрда бўлган.

    “Оиламиз тантаналарни биз ҳашаматли ёки жуда бой бўлганимиз учун эмас, балки ‘уят бўлади’ сабабли уюштирган. Уларнинг фикрига қарши чиқиб бўлмайди ва зиёфат қилишга тўғри келди. Акам билан мен тўй қилишни хоҳламадик, чунки бу қимматга тушишини билардик.
    Тўйни ташкил қилиш қийин эмас, унинг ортидан келувчи қарзни келажакда тўлаш қийин. Бизнинг оиламиз аллақачон 3 марта миллионлаб кредитлар олган. Тез орада кичик ука-сингилларим ҳам катта бўлади. Синглим аллақачон бу йил 19 ёшда. Балки яна кредит олишга тўғри келади”, — дейди Асхат.

    Унинг ўзи тўй учун 3 миллион тенге (6700 доллар) олган. Ака-ука ва опа-сингиллар ҳар бири 400 000 тенге (900 доллар)дан ажратган. Умумий миқдорга ота-она ҳам қўшилган. Бу тахминан 6 миллион тенгени (13 500 доллар) ташкил қилади. Асхат бу пулга эски машина сотиб олиш ёки кўчмас мулкка сармоя киритиш мумкинлигини айтади.

    “Ҳозирда бошланғич тўлов билан фойдали ипотека кредитлари мавжуд. Сиз квартирани кредитга сотиб олишингиз мумкин. Афсуски, тўйни ўтказиш муҳимроқдир. Чунки ота-оналар, албатта, барча қариндошлар, дўстлар, қўшниларни чақириши керак.
    Куёв ҳам қалин пули тўлаши керак, унга ҳам кўп пул кетади. Катта акам 1,5 миллион (3300 доллар) берди, мен эса тахминан 2 миллион тенге (4500 доллар) бердим”, — дейди Асхат.

    Гап ўрнида, Қозоғистонда келинлар ҳам байрамлар ўтказади. Ота-оналар “қудалик” уюштиради. Кўлами бўйича бу тадбир куёв томонидан ўтказиладиган тўйдан кам эмас. Маълум бўлишича, ҳар икки томон ҳам молиявий томондан қийналади.

    Галим яна бир воқеани айтиб берди. Катта опаси турмушга чиққан. Келин томон шундай тадбир ўтказиши керак эди. Бунда ҳам ресторанни ижарага олиш, столга эса лаззатли таомлар тортилиши керак. Бу катта суммага айланади. Галимнинг ота-онаси бой эмас, болалари ўртача даромад билан яшайди.

    “Опам қарийб 4 миллион тенге (8 минг доллар) кредит олди. Мен ва ота-онам ҳам озгина ёрдам бердик. Дарҳақиқат, харажатларнинг катта қисмини опам ўз зиммасига олган. Мен унга қўлимдан келганича ёрдам бердим.
    Менинг телевидение ва радиода кўплаб дўстларим бор. Мусиқачилар, фотограф, видеографлар топдим. Мендан пул олишмади, лекин сен мендан қарздорсан дейишди”, — дейди Галим.

    Аммо Наримон ва Жибек тўй маросими ўтказмоқчи эмас. Улар 7 йилдан ортиқ бирга. Улар тўй ўтказиш фойда келтирмайди, деб ҳисоблайди.

    “Тўғрисини айтсам, тўй қилишни хоҳлардим, лекин кредитга эмас. Бир неча миллионга тушадиган байрамни ўтказиш арзимайди. Буларнинг барчаси, аслида, фақат меҳмонлар келиши, овқатланиши ва кетиши учун. Мен ва оилам қарздор бўлиб қоламиз. Бу нега керак?”, — таъкидлайди Жибек.

    Дарҳақиқат, Қозоғистонда тўйлар ё кредитга, ёки даромади юқори одамлар томонидан ўтказилади. Наримон байрамга кетадиган пулни фойдали нарсага сарфлаган маъқул, деб ҳисоблайди. Никоҳни ресторанлар ва лимузинларсиз ҳам ўтказса бўлади.

    “Шунчаки имзо чекиш мумкин! Кейин яшаш, оила қуришни давом эттириш. Тўй ҳам, қудалик ҳам энг яқин, оила даврасида ўтказса бўлади, деб ўйлайман. Тежалган пулга эса саёҳатга чиқиш, машина, квартира сотиб олиш ёки, масалан, бизнесга сармоя киритиш мумкин”, — дейди Наримон.

    (Барча қаҳрамонларнинг исмлари ўзгартирилган)

    Талгат Сатибалди, Остона

    12.06.2023, 19:03   Изоҳ (0)   10964
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)

    09.06.2023, 22:35

    Таиландда россияликни ўлдиришга уринган қозоғистонлик эркак ҳибсга олинди

    08.06.2023, 21:25

    Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди

    08.06.2023, 19:05

    Россия Қозоғистонга ҳужум қилишини ёқлаган қозоғистонлик йигит ва қиз 5 йилга қамалди

    08.06.2023, 17:12

    Тўқаев БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди

    08.06.2023, 15:21

    Қозоғистонда аномал иссиқлик туфайли аҳоли ёмғир чақириш маросими ўтказди (видео)

    07.06.2023, 22:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.