• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Назорат йўқ, алоҳида ваколатли орган етишмайди, рақобатсиз савдолар ва ортиқча гаров пули — Давлат харидлари тизими ислоҳотга муҳтож(ми?)

    Ўзбекистонда 2022 йил давомида давлат харидлари орқали 1,5 миллиондан ортиқ шартнома тузилган, бу лойиҳаларнинг умумий қиймати 200 триллион сўмдан ошади. Турли нарх ва буюртмалар ҳисобига давлат харидлари ўрта ва кичик бизнес учун катта бозорга айланган. Аммо электрон танлов ва тендер савдоларида кунда-кунора ноқонуний ҳолатлар, рақобат ва коррупцияга оид қонунларга зид шартномалар имзоланаётганига гувоҳ бўляпмиз.

    Шу муносабат билан “Дарё” нашри ҳамда “Давлат харидлари иштирокчилари уюшмаси” ҳамкорликда ушбу тизимда юзага келаётган камчиликлар, асосий муаммолар ва қонунсизликка йўл қўяётган ҳолатлар тўғрисида мақола тайёрлади.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Назорат ва текширувларнинг етишмаслиги

    Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, 2021 йилда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун моддалари бузилиши билан боғлиқ 763 та ҳолат аниқланган бўлиб, бу шартномаларнинг умумий нархи 971 миллиард сўмга тенг эди. Кўрсаткич худди шу даврдаги қурилиш соҳасига оид тендерлар бўйича 3,5 триллион сўмни ташкил этган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳисоботида айтилишича, 2021 йилда 452 та тендердаги қонун бузилиши ҳолатларининг умумий миқдори 145,3 миллиард сўм бўлган. Ва бу фақат аниқланган ҳолатлар.

    Бундан келиб чиқадики, 2021 йилда жами 1215 та қоидабузарлик аниқланган, бу умумий шартномалар сонининг қарийб 1 фоизини (4,6 триллион сўм) ташкил этади холос. Мисол учун, Россияда 2020 йилда давлат харидларига 29,1 триллион рубль (тахминан 440 миллиард доллар) сарфланган. Шундан 6,56 триллион рубль коррупсион тўловларни ташкил этиб, умумий сумманинг 22 фоизига тўғри келган. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич атига 1 фоизни кўрсатган.

    Албатта, барча савдо ва лотларни обдон текшириб чиқиш қийин вазифа, лекин коррупциявий ҳолатлар минималлаштирилган тизим яратиш мумкин.

    Соҳани тартибга солувчи ташкилот зарур

    Тадбиркорларда давлат харидларига бўлган қизиқиш ортиб бораётгани, барча тендерларни ҳам назорат қилиб бўлмаётгани сабабли шу соҳага қатъий ихтисослашган ваколатли ташкилот, молиявий полицияга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Ушбу ташкилот жамоатчилик назорати ва савдо иштирокчиларининг мурожаатларига зудлик билан жавоб бериши, жойларда текширувлар ўтказиши зарур.

    “Молия вазирлиги давлат харидлари тизимида назорат қилувчи орган бўлиши нотўғри. Сабаби вазирлик бюджет ташкилотларига маблағ ажратади ва унинг ўзи бу ҳолатни назорат қилади. Жавобгарлик чегараларини ажратиш лозим”, — дейди “Tenderzone” раҳбари Камол Ниёзов.

    Танлов савдосисиз харид қилиш муаммоси

    Статистикадан кўриниб турибдики, савдоларнинг 41.9 фоизи тўғридан тўғри, 14.4 фоизи ягона етказиб берувчилар орқали, рақобатсиз тарзда амалга оширилмоқда. Бу умумий лотларнинг ярмидан кўпини ташкил этади ва табиийки уларнинг ҳар бирини текшириб чиқишга ҳозирда шароит ҳамда техник база етарли эмас. Нега давлат харидларининг 55 фоизи рақобат муҳитисиз юз бераётгани тушунарсиз.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Юклатилган ортиқча гаров

    Бугунги кунда давлат харидларида иштирок этиш учун тадбиркорнинг махсус ҳисобварағида савдо бошланғич суммасининг 3 фоизи миқдорида гаров суммаси бўлиши керак. Агарда иштирокчи томонидан таклиф этилган нарх савдо бошлангич нархининг 20 фоизидан паст бўлса, у таклиф қилган ва бошланғич нархлар ўртасидаги фарқ миқдорида қўшимча гаров суммаси киритилиши зарур. Қўшимча гаров суммаси бўлмаган тақдирда берилган таклиф автоматик тарзда электрон тизимдан четлаштирилади.

    Масалан, давлат цирки ҳаво шарларини сотиб олиш учун савдо эълон қилди. Бошланғич нарх — 100 миллион сўм. Савдода иштирок этишимиз учун нарх таклифимизга мутаносиб гаров суммаси керак бўлади. Биз берадиган нарх 60 миллион сўм бўлган тақдирда — 55 миллион сўми маҳсулотнинг таннархи, 5 миллион сўми соф фойда ҳисобланади. Аукцион нархларни кетма-кетликда арзонлаштириш тизими орқали амалга ошади ва энг паст нарх берган иштирокчи савдо ғолиби деб топилади.

    Ҳар қайси иштирокчи савдо бошланғич нархининг 2 фоизи миқдорида арзонроқ таклиф бериши мумкин: биринчи иштирокчи 2 фоиз арзонроқ, иккинчи иштирокчи 4 фоиз, учинчиси 6 фоиз ва ҳоказо. Бу ҳолатда бизнинг минимал нархимиз 20 фоиздан паст (80 миллион сўм ўрнига 60 миллион сўм). Демак, 3 миллион сўм гаров суммаси билан бирга яна 30 миллион сўм миқдорида гаров суммасини киритишимиз керак.

    Скрин:  “etender.uzex.uz”

    Бундан келиб чиқадики, 60 миллион сўмлик савдода иштирок этишимиз учун бизга маҳсулотни харид қилишга 55 миллион сўм, гаров суммаси учун 33 миллион сўм — жами 88 миллион сўм маблағ керак бўлади. Бундай гаров алгоритми гаров учун кўпроқ пулга эга бўлган компаниялар ғалаба қозонишига олиб келади, кичик ва ўрта бизнес эса кўпинча четда қолади.

    Бу ерда “Матфей эффекти”, яъни афзалликларнинг нотекис тақсимланиши ҳодисаси намоён бўлмоқда. Аввалдан устунликларга эга бўлганлар уларни кўпайтираётган бир вақтда, чекланган тараф имкониятлар тенгсизлиги сабаб кўпроқ маҳрум бўлишда давом этади. Оддий сўзлар билан айтганда: бойлар бойиб кетаверади, камбағаллар камбағаллашиб бораверади.

    Буюртмачи тўловнинг 100 фоиз миқдорини товарларни қабул қилиб олганидан кейин амалга оширади. Бундан келиб чиқадики, етказиб берувчи олдиндан тўлов ҳақида умид қилмаса ҳам бўлади. Бундай алгоритм кичик ва ўрта бизнеснинг савдолардаги иштирокини чеклайди, бюджет маблағларининг самарадорлиги ва ишлатилишини пасайтиради. АҚШ, Туркия, Россия ва Қозоғистондаги давлат харидлари тизимларини ўрганиш давомида гувоҳ бўлдикки, у ерда бундай гаров талаблари йўқ. Муаммони бартараф этиш учун гаров суммасини минимал миқдорда — 3 фоиз этиб белгилаш мақсадга мувофиқ.

    Етказиб берилган товарлар ёки хизматларнинг мувофиқлиги устидан назоратининг йўқлиги

    Давлат харидларида буюртмачилар савдоларда маҳсулотга нисбатан бўрттирилган хусусиятларни талаб қилиши, лекин аслида пастроқ сифатдаги товарларни қабул қилиб олиши каби ҳолатлар тез-тез учраб туради. Содда қилиб айтганда, мижоз 2022 йилда ишлаб чиқарилган iPad Air планшети кераклигини билдиради, аммо савдодан кейин етказиб берувчидан Xiaomi Мипадъни қабул қилади. Бу етказиб берувчи ва буюртмачининг келишуви билан содир бўлади — бюджет маблағларини ўзлаштиришнинг оддий коррупсион схемаси. Буни тез-тез истеъмол қилинадиган кўплаб махсус товарлар, компьютер ва электрон ускуналар, хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари орасида учратиш мумкин.

    Ҳозирги шароитда республика бўйлаб жуда кўп миқдорда харид амалга оширилиши сабабли товарларнинг тендер натижаларига мувофиқлигини текшириш учун қиёсий таҳлил ўтказиш ва буюртмачи томонидан белгиланган хусусиятларга риоя қилинганини назорат қилиш жуда қийин вазифага айланган. Аммо бундай ҳолатларнинг эътиборсиз, жазосиз қолиши вазиятни янада оғирлаштиради ва қуйидаги ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин:

    • бюджет маблағларининг ўзлаштирилиши;
    • виждонли етказиб берувчилар ва бозор иштирокчиларининг салбий муносабати шаклланиши;
    • давлат харидлари тизимига бўлган ишончнинг бузилиши, иштирокчилар сонининг камайиши;
    • бюджет ташкилотлари — касалхоналар, мактаблар, болалар боғчалари томонидан истеъмол қилинадиган товарлар ва хизматлар сифатининг пасайиши;
    • харажатларнинг ошиши (паст сифатли товарлар камроқ вақт хизмат қилади, шунинг учун уларни тез-тез сотиб олиш керак);
    • бозорда тегишли маҳсулотлар нархининг ошиши (масалан, “Ўзбекнефтгаз” ускуналар ва эҳтиёт қисмларни юқори нархда сотиб олса, бу бензин нархига таъсир қилади ва шунинг учун унинг бозор нархи ҳам қимматлашади).

    Жамоатчилик назоратини амалга ошириш зарур. Савдо иштирокчилари, фуқароларга бюджет ташкилотлари тўғридан-тўғри сотиб олган товарлар, ишлар ва хизматларнинг сифати ҳамда миқдорини мониторинг ва назорат қилиш имкониятини бериш керак. Агар маълум бир тендердан сўнг ютқазган иштирокчи буюртмачининг ҳудудида товарларнинг сифатини шахсан текшириш имкониятига эга бўлса, бу норматив ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилиши керак.

    Ҳақиқатга мос келмайдиган етказиб бериш муддатлари

    Бугунги кунда давлат харидлари тизимида, хусусан, товарларни етказиб бериш муддати 7 кундан ошадиган савдолар камайиб бормоқда. Ва маҳсулот етказиб бериш учун кам муддатлар қўйишда битим ва унинг мураккаблик даражаси кўпинча инобатга олинмаяпти. Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин: рақобатни камайтириш, алоҳида компаниялар манфаатларини кўзлаш, маҳсулот сифати бошқаларга қараганда яхшироқ бўлган маълум бир етказиб берувчидан сотиб олиш истаги ёки бюджет маблағларини ўғирлаш учун шунчаки тил бириктириш.

    Скрин:  “etender.uzex.uz”

    Айрим ҳолларда электрон харидлар кўпинча расмиятчиликка айланади. Тендер энди бошланган, лекин маҳсулот аллақачон буюртмачига етказиб берилган ҳолатлар ҳозирда доимий кузатиладиган воқеага айланиб улгурган. Агарда савдода “кутилмаган” етказиб берувчи ғолиб бўлса, у билан шартномани бекор қилиш учун ҳар доим баҳона топилади. Буларнинг барчаси тадбиркорларнинг ҳалол йўл билан ғалаба қозонишига бўлган ишончсизликка олиб келади.

    Скрин:  “etender.uzex.uz”

    Масалан, Қозоғистон тажрибасини олайлик: уларнинг минимал етказиб бериш муддати 15 кун. Шунинг учун биз ҳам худди шундай йўл тутишни таклиф қиламиз. Аммо қиймати 900 миллион сўмдан ортиқ бўлган йирик тендерлар учун етказиб бериш муддати камида 30 кун бўлиши лозим. Бу сизга буюртмани етказиш учун етарли бўлади.

    Хулоса

    Давлат харидлари тизимидаги барча хато ва камчиликлар бугунги кунда мавжуд 500 минг тадбиркордан бор-йўғи 15—20 минг нафари тендерларда фаол иштирок этиб, шартномалар тузишига олиб келди. Бу жуда паст кўрсаткич. Агар 5 йил орқага қарасак, тизим анча яхшиланиб, шаффоф бўлиб бораётганига, сўнгги йилларда кўплаб муаммолар ҳал қилинаётганига гувоҳ бўламиз. Аммо ҳар доим ҳал қилиниши керак бўлган масалалар бор ва давлат харидлари тизими ҳали ҳам ислоҳотлар, туб ўзгаришларга муҳтож.

    Аслида давлат харидлари тизими орқали шартномалар тузишдан давлат ҳам, етказиб берувчилар ҳам, тадбиркорлар ҳам, ушбу товар ва хизматларнинг истеъмолчилари бўлган халқ ҳам фойда кўради. Ушбу тизим қанчалик шаффоф ва адолатли бўлса, фуқаролар ҳаёти шунчалик яхшиланаверади.

    Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасидан ушбу ҳолатга эътибор қаратиб, тегишли муносабат беришни сўраймиз.

    13.06.2023, 15:39   Изоҳ (0)   6927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзгидромет” 14 июнь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    13.06.2023, 15:29

    Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи икки баробар оширилади

    13.06.2023, 14:57

    2025 йилдан Тошкент-Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади 

    13.06.2023, 14:41

    Индонезия вице-президенти беш кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди

    13.06.2023, 14:18

    Хоразмда авто ва электромобиллар ишлаб чиқариш учун 30 та корхонадан иборат машинасозлик кластери ташкил этилади

    13.06.2023, 14:17

    “Боғчаларда компьютер синфларини ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатишни Хоразмдан бошлаймиз” – Шавкат Мирзиёев

    13.06.2023, 14:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото) 

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28

    АҚШ Эронга 75 та бомба ташлаган: ҳужум тафсилотлари эълон қилинди

    Дунё | 22 июн, 20:44

    “Олтин тўп” учун асосий даъвогар номи ўзгарди — ТNТ Sports

    Спорт | 22 июн, 20:20

    АҚШ Эроннинг эҳтимолий жавоб ҳужумига тайёрланмоқда — NBC

    Дунё | 22 июн, 20:02

    Қозоғистонда самолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор

    Қозоғистон | 22 июн, 19:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.