Жиззахда АҚШга юбориш ва иш билан таъминлашни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Р.М.ни АҚШга юбориш ва иш билан таъминлаш эвазига 13 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)