• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши туманида 37 гектар майдондаги тайёр ғалла ўрилмай, увол бўлмоқда. Ҳокимлик фермерларни, ОАВни айблаш билан овора

    Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 37 гектар майдондаги тайёр ғалла ўрилмай, увол қилинмоқда. Фермерлар чақируви билан ҳудудга борган комбайнлар туман ҳокими топшириғига кўра, ортга қайтарилаётгани, фермерларга эса яроқсиз, ғаллани увол қилувчи комбайнлар юборилаётгани хабар қилинганди.

    “Дарё” мазкур ҳолатга тўхталиб, туман ҳокими қаҳрига учрагани айтилаётган иккита — “ШДС замин равнақи” ва “Паризода Рўзиқулова” фермер хўжалигига қарашли 37 гектар майдондаги ғалла ўриб олинмагани, бу ғаллани ўришга киришган комбайнларга ҳоким тақиқи қўйилганини очиқлаганди. Мазкур ҳолат бўйича муносабат берган ҳокимлик фермерлар иддаосини рад этиб, ҳудудда ҳақиқатдан ҳам шу икки фермерга қарашли ғалла ўрилмай қолганини тан олганди.

    “Бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ. Фермерларга бундай тақиқ қўйилмаган. Чароғил ҳудудидаги мавжуд 54 та фермернинг ғалла майдони навбати билан ўрилмоқда. Шу кеча кундузгача 50 та фермер ғалласи ўрилган бўлса, кеча кечаси қолган тўртта фермерлардан бирининг ғалласи ўрилган. Айни пайтда эса (12 июнь куни, соат 15:30 лар атрофи — таҳр.) ўша тўртта фермер хўжалигидан яна бирининг даласи ўрилмоқда. Сизга шикоят қилган иккита фермер хўжалигининг ғалласи эса бугун кечки пайт ўриб олинади, — деганди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Турдиев.

    Фермерларнинг бугун яна таҳририятга такрорий мурожаат қилишига қараганда ҳокимлик ваъдасининг устидан чиқмаган.

    Кеча бу ҳолат бўйича Сиз суриштира бошлаганингиздан сўнг, кечки пайт даламизга ғаллани ўрса, увол қилиб ўрадиган эски комбайнлардан иккитасини олиб келишди. Шахсан мен атрофимдаги фермерлар ғалласини ўрган, ғаллани ўраётганда увол қилмайдиган, яхши комбайн сўрадим. Шу сабаб эски комбайнлар хизматидан фойдаланишни рад этдим. Буни кеча ўша пайтнинг ўзида Сиз орқали жамоатчиликка ҳам маълум қилгандик. Ҳокимлик бугун комбайнлар юборилганди, фермер ерини ўрдиришни истамади дея бизни айблашга ўтибди. Мен ҳам тайёр ғаллам увол бўлмай ўрилишидан манфаатдорман-ку, нега тайёр комбайн ғалламни увол қилмай, тоза ўрса, уни рад этайин? Мантиқ қани бу ерда?, — дейди ғалласи увол бўлаётган фермер Бекзод Фармонов.

    Фермернинг айтишича, айни пайтда ҳам ғалласи ўрилмай, шу ҳолатда турибди.

    2023 йил давлатимизнинг ғалла хирмонига ҳисса қўшиш учун 20 гектар ерга ғалла экканман. ‘Қарши агро дон’ билан шартнома қилинган бўлишига қарамасдан ҳеч қандай уруғ ва дори берилмаса-да, ғаллани ўз вақтида экдим, суғордим ва дориладим. Мақсад яхши ҳосил олиш эди. Айбим, пахта етиштиришда тумандаги кластер билан эмас, вилоят миқёсида фаолият юритувчи кластер билан шартнома қилиб қўйганим бўляпти. Бу ҳокимга ёқмагани учун тазйиққа учраб келяпмиз, — дейди ғалласи увол бўлаётган фермер.

    Бекзод Фармоновнинг айтишича, Қарши туманида уларнинг ғалласидан бошқа ўрилмаган ғалла майдони қолмаган.

    Нафақат Чароғил ҳудудида, Қарши туманида ўрилмаган ғалла қолмади. Лекин мен ва ёнимдаги фермер хўжалиги бошқа пахтачилик кластери билан ҳамкорлик қилганимиз учун ҳокимнинг қора рўйхатига тушганмиз. Ва ғалламиз ўрилмай, увол қилинмоқда. Айни пайтда ғалламизни ўт босиб кетди. Дони тўкилиб кетмоқда. Туман ҳокими бизнинг еримизга келган комбайнларни ҳайдаб юборди. Буни олиб чиқишдан мақсад ғалламизнинг увол бўлишидан қийналяпмиз. Шу сабаб ҳукуматимиз раҳбарларидан, тегишли ташкилот раҳбарларидан ёрдам сўраймиз, — дейди фермер Бекзод Фармонов.

    Қарши тумани ҳокимлиги фермерлар муаммосига эътибор қаратар экан, “Дарё”да эълон қилинган мақоладаги ҳолат ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.

    Аслида 3-отряд раҳбари бошчилигида 11 июнь куни соат 20:10 ларда ‘ШДС замин равнақи’ фермер хўжалиги дала майдонига икки дона юқори унумли ‘CLAСС-260’ ва бир дона ‘CASE-4088’ комбайнлари ўримга тушган. Ўрим жараёнида фермер хўжалиги раҳбари ғалла майдонларига нам тушганлигини рўкач қилиб, соат 23:22 да ўримни тўхтатган ва дала майдонларидан комбайнларни бирма-бир назоратдан ўтказиб, ғалла майдонидан чиқариб юборган. Шундан сўнг, 3-отряд соат 00:00 да ‘Заринабегим Сафарова’ фермер хўжалиги дала майдонларида иш бошлаган. Комбайнлар 03:50 гача дала майдонларини ўриб, якунлаган ҳамда навбати билан бошқа фермер хўжалиги даласида иш бошлаган. ‘Паризода Рўзиқулова‘ фермер хўжалиги дала майдонларига 12 июнь куни 16:45 ларда 1-отряд раҳбари бошчилигида юқори унумли 3 дона CASE комбайнлари ўримга тушириш учун борилганда, фермер хўжалиги томонидан розилик берилмади, — дейилади ҳокимлик муносабатида.

    Ҳокимлик расмий муносабатида шунингдек, ғалла мавсуми уюшқоқлик билан давом этаётган туманда бу каби ҳолат муносиб эмаслиги, ҳозирда фермер хўжаликлари билан келиб чиққан ҳолат муҳокама қилиниб, назоратга олинганини билдирган.

    Бу ҳолат шундайлигича қолиб кетган. Ҳеч ким бизнинг ғалламиз тақдири билан қизиқмаяпти. Энди хусусий комбайн эгаларига илтимос қилиб, пулини бериб, ғалламизни ўрдириб олишимиз керак. Бошқа имконимиз йўқ, — дейди фермерлар.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    13.06.2023, 20:03   Изоҳ (1)   9711
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1696511989@telegram.org / 14.06.2023, 04:52

      Кашкадаре, бу бошка даре

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибасидан фойдаланади

    13.06.2023, 19:22

    Қизилтепа тумани ҳокими бир қатор бизнеслар эгаси экани аниқланди. Бу қонун билан тақиқланган 

    13.06.2023, 19:04

    Бухорода талаба ижарада яшаган уйи — 6-қаватдан ўзини ташлаб, воқеа жойида вафот этди

    13.06.2023, 18:19

    Бухорода маҳалладошининг беҳаё видеоларини тарқатишини айтиб, ундан пул талаб қилган йигит ушланди 

    13.06.2023, 17:25

    Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 134 баравар ошди

    13.06.2023, 17:21

    Сурхондарё вилояти ҳокими сенатор бўлди

    13.06.2023, 17:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53

    Ўзбекистонда экология бўйича ҳуқуқбузарларга 115 млрд сўм жарималар белгиланди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.