• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “2022 йилда ҳокимларнинг йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги 5 та қарори бекор қилинган” — Адлия вазирлиги

    Ўзбекистонда тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш масаласи тартибга келтирилиб, янгича тизим яратилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунига йўл ҳаракатини тартибга солишнинг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида келтириб ўтилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қонун лойиҳасида ёзилишича, энди тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади. Тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилишидан камида 20 кун олдин бундай қарор қилиш сабаблари ҳақида жамоатчилик маҳаллий ижро ҳокимияти органининг тегишли расмий интернет саҳифалари ва оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилинади.

    Таъкидланишича, қонун кучга киргач, йўл белгилари реестри шакллантирилади. Рейестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Бундан ташқари, йўл белгиларининг дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади. 

    Ваколатли давлат органлари фуқароларнинг йўл ҳаракатини тартибга солиш техник воситаларини ўрнатиш тўғрисидаги мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади. Шундан сўнг давлат стандартлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида йўл ҳаракатини тартибга солиш техник воситаси ўрнатилиши ёки ўрнатиш зарурати мавжуд эмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.

    Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда йўл ҳаракати хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ барча чора-тадбирлар назарда тутилади.

    Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиевнинг 12 июнь куни АОКАда ўтган матбуот анжуманида айтишича, ҳозирда қонунчиликда йўл белгиларни ўрнатишнинг ҳуқуқий асослари, уларни амалга ошириш тартиби ва механизмлари аниқ белгилаб берилмаган. 

    “Натижада жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти турлича шаклланган бўлиб, йўл белгиларини тегишли асосларсиз ўрнатиш ҳолатлари мавжуд. Мисол учун, биринчи инстанция маъмурий судлари томонидан 2022 йил давомида туман ва шаҳар ҳокимларининг йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги 5 та қарори бекор қилинган”, — дея тушунтирди Фурқат Тожиев.

    Унинг қўшимча қилишича, тақиқловчи йўл белгилари йўл ҳаракати қатнашчиларини олдиндан хабардор қилмасдан ўрнатилмоқда.

    “Маълумотларга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ҳар йили ўртача 7 миллиондан ортиқ турли қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. Ўз навбатида, йўл белгилари ўрнатилиши тўғрисида жамоатчилик олдиндан хабардор қилинмаслиги сингари омиллар қоидабузарликлар сонига таъсир қилмасдан қолмайди. Бундан ташқари, йўл белгилари ўрнатилишида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб бориш учун етарлича шарт-шароит яратилмаган. Хусусан, йўл белгиларининг реестрини юритиш ва дислокациясини эълон қилиб бориш амалиёти мавжуд эмас”, — деб айтиб ўтди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи.
    12.06.2023, 18:39   Изоҳ (0)   5422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада 7 ёшли болани қутқариб, ўзи қочишга улгурмаган аёлни поезд босиб кетди

    12.06.2023, 18:34

    Россияда иш ҳақини ололмаётган ўзбекистонликларга 5,6 минг доллар ундириб берилди

    12.06.2023, 17:44

    Қашқадарёда фермерлар норозилиги ортидан қамалгани айтилган блогер аслида туман ҳокими ва бош ҳисобчи билан қарама-қаршиликка боргани маълум бўлди

    12.06.2023, 17:35

    Жиззахдаги шифохона ҳовлисида қаровсиз ётган эркак вафот этди

    12.06.2023, 17:21

    Миробод тумани ҳокими пойтахт “электросет”га директор этиб тайинланди

    12.06.2023, 16:46

    Шаҳрисабзда фуқаронинг четга чиқишига қўйилган тақиқини “ечиб бериши”ни айтиб, 1200 доллар олган МИБ ходимлари қўлга олинди

    12.06.2023, 16:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.