Тошкент шаҳар Сергели туманида юк машинаси билан тўқнашган Damas ағдарилиб кетди. ЙҲХБ автоҳалокат тафсилотларини очиқлади.

Унга кўра, ҳолат 11 июнь куни соат 17:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида содир бўлган. 2003 йилда туғилган Ш.А. бошқарувида бўлган Damas ҳамда 1984 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги Ҳоwо русумли тиркамали юк машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)