Тошкентнинг Амир Темур кўчасида жойлашган Юнусобод деҳқон бозорида ёнғин содир бўлгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
ФВВ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 8 июнь куни соат 12:50 да ёнғин содир бўлгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:58 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:04 да ўраб олинган ва соат 13:09 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида дўкон ва дорихонанинг тахминан 80 квадрат метр майдони олд томон алюкабон қисми ёниб, зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)