Тунда Каховка ГЭСи портлатилиши натижасида юзага келган оқибатлар билан курашиш ишлари давом этмоқда.
“Каховка ГЭС клапанларининг бузилиши натижасида сув босган 300 га яқин уй аҳолисини эвакуация қилиш бошланди”, — дея хабар қилди Новая Каховка раҳбари Владимир Леонтев.
Унинг аниқлик киритишича, одамлар автобусларда олиб чиқилмоқда.
“Прогнозларга кўра, 72 соат ичида сув нормал даражага тушади. Аммо биз бу 72 соатдан омон қолишимиз керак”, — дея қўшимча қилди мер.
“Шаҳар ва аҳоли пунктларининг вайрон бўлиш хавфи йўқ. Бироқ, канализация станцияларини аллақачон сув босган, сувнинг кучли оқим билан назоратсиз равишда оқиб чиқаётгани сабабли электр узатиш линияларининг бир қисми вайрон бўлган”, — деди у.
Воқеа оқибатларини бартараф этиш учун фавқулодда комиссия тузилган.