Тунда Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСнинг тўғони портлатилди, натижада ҳудудни сув босди. Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги ГЭС дамбасини Россия қўшинлари портлатгани ҳақида баёнот берди.
МАГATЭ ҳозирда Запороже АЭСга бевосита таҳдид йўқлигини, ташкилот Каховка гидроелектр тўғони вайрон бўлиши билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди.
Украинанинг “Энергоатом” компанияси Каховка АЭСнинг вайрон бўлиши натижасида тўғон устидаги сув сатҳининг тез пасаяётгани ҳақида хабар берди. Бу Запорожье АЭС учун таҳдид солади, дея баёнот берганди ташкилот.
“Каховка сув омборидан келадиган сув станцияга турбинали конденсаторлар ва ЗАЭС хавфсизлик тизимлари сув олиб туриши учун зарур. Ҳозир станция совутиш сув ҳавзаси тўлган: эрталаб соат 8:00 ҳолатига кўра, сув сатҳи 16,6 метрни ташкил этади ва бу станция эҳтиёжлари учун етарли”, — дейилади МАГATЭ хабарида.
Изоҳ (0)