• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа

    “Имкониятларингиздан тўғри фойдалана билинг”. Нью-Йоркдаги нуфузли концерт залида фаолият юритаётган ўзбекистонлик пианиночи Мафтуна Толипова билан суҳбат

    “Дарё” “Хориждаги ўзбекистонликлар” лойиҳаси доирасида хорижда ўқиётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони — АҚШдаги Интерлочен Arts Academy ва Нью-Йоркдаги консерваторияда таҳсил олган, ҳозирда ўз шогирдларига фортепианодан сабоқ бераётган кўплаб халқаро мусиқий танловлар ғолибаси Мафтуна Толипова. 

    Мафтуна Толипова Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳозирда АҚШнинг Нью-Йорк штатида истиқомат қилади. У ижодий фаолияти давомида кўплаб нуфузли халқаро танловларда иштирок этган. Мафтуна Толипова 5 ёшидан Тошкент шаҳрида жойлашган Успенский мактабида таҳсил олган. Ҳозирда Ню-ёркдаги Cарнегиэ Ҳалл концерт саройида фаолият юритиб, шогирдларига мусиқий таълим бермоқда. 

    “Мен оила аъзоларимдан, ота-боболарим ва бувиларимдан жуда фахрланаман”

    Менинг исмим Мафтуна Толипова, Тошкент шаҳрида туғилиб ўсганман. Зиёлилар оиласиданман. Оиламиз катта эмас. Оила аъзоларим иқтисодиёт, илм-фан, таълим, қурилиш, бизнес, санъат ва маданият соҳаларида танилган инсонлар. Мен оила аъзоларимдан, ота-боболарим ва бувиларимдан жуда фахрланаман. Оилада 3 та қизмиз. Мен кенжатой қиз ва эркатой набираман. Бизни тарбия қилишда буваларим билан бувиларимнинг ҳиссалари катта, ота-онам ишда бўлишгани сабабли болалигимиз улар билан ўтган. Улар бизга илм ва меҳнатга муҳаббатни, жамиятга фойда келтиришни уқтирган, мустақил, креатив фикрлашга ўргатган.

    Фото: Мафтуна Толипованинг шахсий архивидан 

    Болалик хотираларим бувим билан боғлиқ

    Болалигимдаги энг яхши хотираларим оиламиз билан, айниқса, бувим билан боғлиқ. Улар жудаям олийжаноб инсон бўлган. Ҳамма жойда – оилада, ишда, маҳаллада, мактабимда ҳам ҳурматлари жудаям баланд бўлган. Кўпчилик бизнинг уйга улардан маслаҳат олгани ва суҳбатлашгани келарди. Бувим ҳафтада икки марта: пайшанба ва якшаба кунлари ҳамма яқин қариндошларни йиғиб ош қиларди. Ҳаммамиз, катта-ю кичик оила даврасида йиғилиб охирги янгиликлар билан бўлишардик. Ҳозир эсласам шу оила йиғинларида эсда қолган хотираларимдан ва ўрганган нарсаларимдан жуда хурсанд бўламан. Энг яхши кўрган таомим ош бўлиб қолган. Чунки бу таом менга бахтли болалик хотираларимни эслатади.  

     Мусиқага қизиқиш болалигимда пайдо бўлган

    Менда мусиқага ва санъатга қизиқиш болалигимдан пайдо бўлган. Бунга, менимча, оиламиздаги ижодий ва яратувчилик муҳити сабаб бўлган бўлса керак. Мусиқага қизиқишимни кўрган оила аъзоларим ёшлигимдан қўллаб-қувватлашган, айниқса, бувам қобилиятимга қаттиқ ишонган ва ҳозирги кунгача ҳам ҳамма қилаётган ишларимга кўмаклашади. Болалигимда опаларим ҳар хил мусиқа асбобларида классик ва миллий куйларни чалишар эди. Мен бундан жуда таъсирланиб, уларга ўхшаб чалишни жуда ҳам хоҳлардим. Шу сабабли 5 ёшимдан бошлаб Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида таҳсил олишни бошлаганман. Менинг устозларим — Жаннат Сабитовна ва Гулнора Хуршидовна, улар юқори даражадаги мусиқашунос ва яхши инсон бўлган. Улар менда санъат ва мусиқага бир умрлик меҳримни шакллантирган, шу сабабли улардан жудаям миннатдорман.

    Фото: Мафтуна Толипованинг шахсий архивидан 

    “Фестиваль ташкилотчиларидан олган жавоб хатим ҳаётимдаги муҳим ўзгаришлардан бири бўлган”

    Оиламиз жуда ҳам меҳмондўст, шу туфайли уйимизга кўп меҳмонлар келарди, уларнинг орасида чет эллик меҳмонлар ҳам бўлар эди. Уйдагилар уларга бизнинг бой тарихимизни, ўзбек маданияти ва урф-одатларини гапириб, таомларимиз билан меҳмон қилишарди. Мен уларга фортепианода ўзбек мусиқаларидан ижро этиб берардим.  Бир куни уйимизга АҚШдан меҳмонлар келганда, улардан бир аёл: “Мафтунанинг ўзгача истеъдоди бор, ёзда юртимизда нуфузли санъат фестивали бўлиб ўтади. Бу фестиваль мусиқа соҳасида ҳам таълим олишга янги имкониятлар яратиб беради. Қатнашиш имтиҳонига топшириб кўринглар”, деб маслаҳат берди. Мен ўша пайтда саккизинчи синфни битираётгандим, инглиз тилида ҳали яхши гаплашмас эдим, бироқ бу фестивалга жуда қизиқиб қолгандим.

    Фестиваль ҳақида ҳамма маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали билиб, уйдагиларга бориш истагини билдирдим. Улар мени қўллаб, ижро қилган мусиқаларимни видео шаклида ёзиб, фестиваль ҳайъатига жўнатишга ёрдам берди. Мен танлов жавобини интизорлик билан кутганман. Олган жавоб хатим ҳаётимдаги муҳим ўзгаришлардан бири бўлган. Хатда менга фестивалга таклифнома билан қатнашиш харажатларини қоплайдиган грант маблағи тақдим қилинган эди. Оила аъзоларимнинг кўмагида ойим билан биргаликда 2012 йилнинг ёзги таътилида АҚШга борганмиз. Ўша ёз менинг мусиқа ва санъатдаги дунойқарашимни ҳар тарафлама бойитди ва менга янги имкониятларни яратди. Фестивальда қатнашган АҚШдаги нуфузли мусиқа академияси менга ўқишимни шу ерда давом эттиришни таклиф қилди. Ўша вақтда ҳали чет элда ўзим яшаб ўқишга тайёр эмас эдим.

    Фото: Мафтуна Толипованинг шахсий архивидан 

    Тошкентга қайтиб, инглиз тилини яхшироқ ўргана бошладим

    Тошкентга қайтганимдан кейин инглиз тилини ва бошқа фанларни инглиз тилида тушунишга, мукаммал ўрганишга киришдим. Икки йилдан сўнг АҚШдаги Интерлочен Arts Academyъга кириб, ўқишимни давом эттирдим. Бу академияни тугатгач, Маннес School оф Music, Нью-Йоркдаги консерваторияда билим олиб, 2022 йилда Мусиқа магистри унвонига сазовор бўлдим. 

    Консерваторияда ўқиётган вақтимда иш фаолиятимни бошлашга рухсат берилган эди. Мен бу имкониятдан фойдаланиб, тажрибамни санъат ва таълим соҳасида бойитдим. Кўп концертларда қатнашиб, классик ва ўзбек мусиқа асарларини ижро этдим ҳамда мусиқа фанидан ва фортепианодан дарс бердим. Ўқувчиларим кўп, улар орасида ёши катталари ҳам, жуда кичик болалар ҳам бор.  Мен уларнинг қобилиятларига қараб ўқув дастурини тайёрлайман, улардаги мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишни бойитиб, ижро маҳоратини яхшилашга ҳаракат қиламан.

     

    Олаётган билимларим билан Ўзбекистон ривожига ҳисса қўшмоқчиман

    Фото: Мафтуна Толипованинг шахсий архивидан 

    Ҳозирда Ню-ёркдаги Cарнегиэ Ҳалл концерт саройида ишлайман. Асосий мақсадим таниқли санъат ва мусиқа арбоблар билан мулоқатда бўлиб, иш ўрганиш ва малакамни ошириш. Хусусан, мен ўқувчиларни тажрибали ва истеъдодли мусиқий жамоалар билан боғлаб, уларга муҳим мусиқий кўникмаларни шакллантириш имконини берувчи дастурни амалга оширишга ёрдам бериб келяпман.

    Оиламдан ва Тошкентимдан узоқда бўлсам ҳам, амалда бу йироқликни сезмайман. Ҳозирги кунда ривожланган ахборот технологиялари туфайли мен оила аъзоларим, қариндошларим ва Тошкентдаги дўстлар билан яқин алоқадаман. Уйдагилар билан ҳар куни мулоқот қиламан, Тошкентга ҳам тез-тез бориб тураман, оиламиздаги катта тадбирларнинг ҳаммасида иштирок этаман, қариндошларим ва танишлар ҳам Нью-Йоркка келса, албатта, учрашамиз. Шунинг учун бўлса керак, кучли соғинч ҳиссиётлари менда кам бўлади.

    Ҳозирги кунда мусиқий таълим соҳасида тажрибамни оширяпман, янги таълим услубларини ўрганиб, янги изланишлар устида ишлаяпман. Келажакда орттирган тажриба, билимларимни ҳамда халқаро мутахассислар билан ҳамкорликларимни  Ўзбекистонда қўллаш  ниятим бор, шунинг учун ҳам Тошкентда опаларим билан инновацион бизнесга қўл урганмиз. Ишонаманки, халқаро билимим ва тажрибам ватанимнинг келажак авлодлари ривожланишига кўмак бўлади.

    Кўп мамлакатларга концерт бергани борганман, Филиппин, Украина, Малайзия, Хитой ва Италияда бўлганман. Ҳар битта мамлакатнинг ўз тарихи ва маданияти бор. Мен уларни ўрганиб тушунишга ҳаракат қиламан, сабаби бу жуда қизиқ. Ўқувчиларим ҳар хил миллат вакиллари, уларнинг урф-одатларини ва маданиятини тушуниш, мулоқот қилиш яхши ишлашга ёрдам беради. Албатта, ҳар бир мамлакатларнинг турли хил таомларини татиб кўриш, билиш жуда қизиқарли.

    Фото: Мафтуна Толипованинг шахсий архивидан 

     Аёллар албатта илмли бўлишлари керак

    Ҳар бир аёл бахтга сазовор, чунки аёл бахтли бўлса жамият ҳам бахтли бўлади. Бироқ бахтни ҳар ким ҳар хил тушунади.  Аёл тўлиқ бахтли эканини ҳис қилиши учун илмли бўлиши керак, бир хил шароитларда аёллар бор бахтининг қадрига етмайди. Ўйлайманки, агар аёл ўзи учун бахт нималигини тушуниб шу бахтни қуришга ҳаракат қилса, унинг жамиятдаги ўрни ҳам ижобий бўлади. Бу масалада санъат ва мусиқа соҳасидаги аёлларни кўп ўйлайман.

    Чунки бу соҳада ривожланиб ишлаш осон эмас, кўп аёлларимиз соҳадаги олий маълумотни қўлга киритганидан кейин аёлларга мос иш топиш имкониятлари билан чекланади. Менинг бизнес режаларим аёлларимизга кўпроқ имкониятлар яратиб, ривожланишида ва оила билан жамиятга фойда келтиришда эшик очади. Чунки аёл ва санъат бир-бирига боғлиқ нарса, булар инсон маданиятини ва дунёқарашини ҳар жиҳатдан ижобий тарафга ўзгартиради.  Бу ўзгаришларни аёллар қилса, самараси каттароқ бўлишига ишонаман.

    Фото: Мафтуна Толипованинг шахсий архивидан 

    Санъат ва таълим соҳасида ютуқларим бор, бироқ катта муваффақиятларим ҳали олдинда. Ёшлигимдан илм ва тажриба инсонни муваффақиятга элтувчи омил эканлигига ўргатишган, мен буни ўзимнинг ҳаётимдан ҳам биламан. Шунинг учун ишончим комилки, изланишларим ва бошлаган лойиҳаларим келажакдаги ютуқларга эришишимга ёрдам беради. Тенгдошларим ва ёшларга тавсиям ҳар қандай имкониятдан фойдаланинг, бошқаларга ҳам имконият яратишга ҳаракат қилинг.

    31.05.2023, 16:09   Изоҳ (0)   7875
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Оскар” мукофотига сазовор бўлган энг яхши 10 та саундтрек — бу хит қўшиқлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди

    12.03.2023, 18:47

    Интернетда Жастин Тимберлейкнинг концертдаги беўхшов рақси кулгига сабаб бўлди. Қўшиқчи узр сўраб, оёқлари билан «гаплашиб олганини» маълум қилди

    26.06.2022, 08:00

    Хонанда Бейонсе олти йил деганда илк бор янги мусиқий альбомини тақдим этади

    19.06.2022, 19:51

    Жастин Бибер касаллик сабаб юзининг ярми фалаж бўлиб қолганини маълум қилди

    13.06.2022, 19:31

    Қовоқ-карета, собиқ турмуш ўртоғи билан можаро: Бритни Спирс учинчи марта турмушга чиқди

    11.06.2022, 17:04

    Америкалик қўшиқчи Мерайя Кэрини қарийб 30 йил олдинги қўшиғи учун судга беришди. Ундан 20 млн доллар талаб қилишмоқда

    08.06.2022, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияликлар фарзандлари учун хитойлик энагалар ёлламоқда — NYT

    Дунё | 1 июл, 13:22

    “Улар саҳнада айтаётгани — кўча гаплари”. Искандар Ҳамроқулов кулги жамоаларининг концертлари ҳақида фикр билдирди

    Маданият | 1 июл, 13:12

    Амазон янги Жеймс Бондни изламоқда. Номзодлар орасида Том Ҳолланд ҳам бор

    Кино | 1 июл, 13:04

    Ўзбекистонда нафақа ва моддий ёрдам пулларидан кредит қарздорлигини автоматик ечиб олишга чек қўйилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:59

    Лаутаро Мартинес: “Кимдир “Интер”да қолишни истамаса — хайр”

    Спорт | 1 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:34

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.