Tashkent Cityъдаги Cонгресс Ҳалл мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бошланди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.
Съездда 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида ЎзЛиДеПнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинади.
Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 8 май куни референдум якунларига бағишланган учрашувда маълум қилганди. Ўзбекистонда 2023 йил 9 июль куни муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши белгиланган.
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун 6 май куни президент томонидан имзоланди. Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра президент муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Изоҳ (0)