Uzbekistan Airways Тошкент—Урумчи—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тиклайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Мунтазам авиақатновлар 30 июндан бошлаб ҳар ҳафта жума/шанба кунлари (шанба кунига ўтадиган қатнов) амалга оширилади.
Чипталар нархи:
- Тошкент—Урумчи 2 738 000 сўмдан;
- Тошкент—Урумчи—Тошкент йўналиши бўйича 4 867 000 сўмдан бошланади.
Uzbekistan Airways коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 4 февралидан Хитойга (Пекин ва Урумчи) мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатганди.
Ушбу йўналиш бўйича Uzbekistan Airways’дан ташқари Хитойнинг China Southern Airlines самолётлари ҳам қатнайди. Ушбу авиакомпания ҳам пандемия даврида Тошкентга парвозларни тўхтатиб, 2022 йилнинг октябрида қайта тиклаганди.
Изоҳ (0)