Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо “ПСЖ”ни бошқаришга тайёр.
Foot Mercato нашрининг хабарига кўра, “Рома” мураббийи Париж клубидан таклиф тушса уни қабул қилмоқчи.
Моуриньо 2021 йилдан буён “Рома”ни бошқариб келмоқда. Мутахассис қўл остида римликлар Европа Лигаси финалига чиқди. “Рома” финалда “Севилья”га қарши баҳс олиб боради.
Кристоф Гальтье эса “ПСЖ” бошқарувида. Гальтье 2022 йилнинг июлида парижликлар бош мураббийига айланганди. Мутахассиснинг “ПСЖ” билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)