Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) шахмат бўйича ChessKid Cup—2023 онлайн мусобақаси финалида ғолиб чиқиб, гранд финалга йўл олди.
Финалда Ўзбекистон вакили Йорден ван Форестдан 2,5:1,5 ҳисобида устун келди. Эндиликда Нодирбек мағлублар сеткасида зафар қучган шахматчи билан гранд финалда баҳс юритади. Гранд финал 26 май куни бўлиб ўтади.
Мағлублар сеткаси финалида ван Форест Фабиано Каруана ва Жюл Муссар жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Унда ютган гроссмейстер ҳал қилувчи беллашувда Абдусатторовга қарши дона суради.
Қайд этиш керак, Нодирбек мусобақанинг дастлабки босқичида Муссарни, ярим финалда эса Каруанани мағлуб этганди.
Изоҳ (0)