Америкалик актёр Майкл Дуглас ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши шахсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатгани ҳақида сўзлаб берди.
Майклнинг сўзларига кўра, унинг кино оламида 50 йиллик ёрқин карьераси бор, актёрнинг ҳамкасби 48 ёшли Леонардо Ди Каприо ҳам худди шундай муаммодан азият чекмоқда. Иккала актёр ҳам ижтимоий тармоқлардаги маълумот узатиш тезлигидан ҳайратда эканини билдирган.
“Ижтимоий тармоқлар пайдо бўлишидан олдин ҳаммаси ўзгарди — ижтимоий тармоқларда кўпроқ сирларингиз бор эди. Мен Леонардо Ди Каприо билан бу ҳақда гаплашдим, қаерга борманг сизни кузатиб туришади, инсонлар бу ҳақда ёзади, сўнгра буни 100 киши, ундан кейин 1000 киши билади. Сизда аввалгидек эркинлик йўқ”, — дейди актёр.
Актёр интервьюсида оиланинг аҳамияти ва Канн кинофестивалидаги тадбирда турмуш ўртоғи Кетрин билан бирга иштирок этиш қизи Керис учун қанчалик муҳим эканлиги ҳақида ҳам гапирди.
“Менимча, нима иш билан шуғуллансангиз ҳам оила муҳим ва сиз бу борада бир-бирингизни қўллаб-қувватлашингиз керак”, — дея фикрини якунлаган актёр.
Изоҳ (0)