Канадалик хонанда ва актёр The Weeknd тахаллусидан воз кечиб, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳақиқий исми — Эйбел Тесфайени қайд этди. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар берди. Шунингдек, унинг фан-аккаунтлари ҳам ўз номини ўзгартирган. Апрель ойида хонанда Twitter’даги кузатувчиларидан саҳнавий тахаллусидан воз кечиши кераклиги ҳақида сўраган эди. Хонанда ўшанда катартисни бошдан кечираётгани ҳамда кейинчалик “қайта туғилиш” учун “The Weeknd’ни тугатмоқчи” эканлигини айтган эди.
“Тингловчига The Weeknd сифатида айтадиганимни айтиб бўлдим”, — деган эди хонанда.
Аввалроқ The Weeknd дунёдаги энг машҳур хонанда сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди. Хонанданинг қўшиқлари Spotify платформасида энг кўп тингланадиган мусиқалар ҳисобланади.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)