“Дарё” Headhunter билан биргаликда Ўзбекистон компаниялари ходимлари ўртасида нақд пулдан воз кечиш мавзусида сўров ўтказди.
120 киши иштирок этган сўров натижалари шуни кўрсатдики, аҳолининг 74 фоизи бунга тайёр. 18 фоизи эса картадан пул сарфлашга ва қабул қилишга тайёр эмас.
Шу билан бирга, респондентларнинг 57 фоизи учун иш ҳақи тўлиқ картага тушади. 9 фоизи учун пул ярми карта, ярми нақд берилади ва фақат 15 фоизи маошини нақд олади.
Респондентларнинг ярмидан кўпи (61 фоиз) ҳар куни нақд пулсиз тўлов амалга оширади. Фақат 10 фоизи ҳафтада бир марта тўлов учун карта ёки телефондан фойдаланади, 6 фоизи эса ҳеч қачон фойдаланмайди.
Ўзбекистонликларнинг катта қисми (92 фоиз) банк картасига эга, 7 фоизи эса йўқ.
Изоҳ (0)