Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Тадбирларда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Арманистон етакчилари ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)