Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 8-кунги баҳслари 8 май, душанба куни бўлиб ўтмоқда.
-54 килограмм вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ойбек Жўраев ўзининг мусобақадаги фастлабки жангида сербиялик Тамир Галановга қарши рингга кўтарилди. Унда Жўраев устунлик қайд этди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-92 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Муллажонов эса грузиялик Гиорги Тчигладзега қарши жанг қилди. Муллажоновнинг тўлиқ устунлиги остида ўтган жанг 5:0 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси билан якунланди.
Аввалги босқичда Лазизбек колумбиялик Марло Хартадони мағлуб этганди.
Жаҳон чемпионатининг 8 май кунги дастурларида Шодиёр Мелиқўзиев, Мужибилло Турсунов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳам жанг қилади.
Изоҳ (0)