Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 8 май кунги баҳсларида беш нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.
Кундузги дастурда Ойбек Жўраев ва Лазиз Муллажонов жанг қилса, Шодиёр Мелиқўзиев, Мужибилло Турсунов ва Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг жанглари кечки дастурдан жой олган.
- -54 кг: Ойбек Жўраев – Тамир Галанов (Сербия), (Б ринг, 14:55 дан сўнг);
- -92 кг: Лазизбек Муллажонов – Гиорги Тчигладзе (Грузия), (А ринг, 16:10 дан сўнг);
- -48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев – Санжар Ташкенбай (Қозоғистон), (Б ринг, 18:10 дан сўнг);
- -60 кг: Мужибилло Турсунов – Муҳаммад Ҳамуд (Марокаш), (Б ринг, 19:10 дан сўнг);
- -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Сагиндик Тагамбай (Қозоғистон), (А ринг, 20:10 дан сўнг).
Жангларни қуйидаги ҳаволалар орқали ИБАънинг расмий сайтида жонли томоша қилиш мумкин бўлади.
А ринг — жонли эфирга ҳавола
Б ринг — жонли эфирга ҳавола
1—10 май кунлари жанглар ўтказилаётган “Ҳумо Арена”га кириш бепул бўлиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)