Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси финалида “Урава Ред Даймондс” клуби 6 май, шанба куни “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлим бошида эса японияликлар ҳисобни очди. 49-дақиқада “Ал-Ҳилол” футболчи Андре Каррилё ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ўйин 1:0 ҳисоби билан якунланди. Қайд этиб ўтиш жоиз, жамоалар ўртасидаги биринчи қарама-қаршиликда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.
Шу тариқа “Урава Ред Даймондс” Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.
ОЧЛ
Финал
6 май, шанба
“Урава Ред Даймондс” — “Ал-Ҳилол” 1:0
Гол: 1:0 — 49 Каррилё (автогол).
“Урава Ред Даймондс”: Нишикава, Сакаи, Шолс, Ҳёйбратен, Акимото, Ивао, Ито (Шибато, 86), Окубо, Коизуми (Ясуи, 72), Секине (Огивара, 86), Короки (Канте, 72)
“Ал-Ҳилол”: Ал Майуф, Абдулҳамид, Ал Булайҳи, Ал Бурайк (Ал Ями, 80), Канно (Ал Жувайр, 88), Отайф (Ал Довсари, 68), Каррилё, Микаэл, Ал Ҳамдан (Ал Шеҳри, 68), Игало.
Огоҳлантиришлар: Окубо (36), Ал Булайҳи (88).
Изоҳ (0)