Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 6-кунги баҳслари 6 май, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев маврикийлик Ричанро Колинга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди. Энди Руслан чорак финалда франциялик Лоунес Хамроуига рингга кўтарилади.
Абдуллаев бунга қадар Пуэрто-Рико вакили Мануэл Фебусни мағлуб этганди, шунингдек, испаниялик Оер Ибарречени биринчи раунддаёқ таслим этганди.
6 май кунги баҳсларда яна Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) ва Саиджамшид Жаъфаров (-71 кг) ўз жангларини ўтказади.
Изоҳ (0)