• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бедаво дардга чалинганини билгач, ўлими олдидан оиласини таъминлашга ҳаракат қилган юлдузлар

    68 ёшли Брюс Уиллиснинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабар мухлисларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Даҳшатли ташхисларга қарамай, биринчи навбатда оиласига ғамхўрлик қилишга қарор қилган юлдузлар ҳақида маълумот берамиз.

    Брюс Уиллис

    Ташхис — афазия

    Фото: Legion Media

    Шифокорлар Брюс Уиллисга афазия ташхисини қўйгани маълум бўлгач, унинг атрофидаги шовқин (2021 йилда Брюс Уиллисга алоҳида номинация — “Брюс Уиллиснинг энг ёмон ижроси” бўйича “Олтин малина” берилганди) бир зумда тинди. Голливуд саросимага тушиб қолди ва “Олтин малина”ни бекор қилди. Хижолат бўлган танқидчилар кўз олдиларидаги фожиа экрандаги фильм воқеалари эмаслигини бирдан англаб етдилар.

    Брюс Уиллиснинг 2012 йилдан бошлаб таниқли америкалик продюсер Рендалл Эмметт билан ҳамкорлик қилишининг сабабини кўпчилик тушунди. Рендалл фильмларини ўта қисқа вақтда, ижодий янгиликларсиз суратга олган ва улар ҳеч қачон дурдона асарлар тоифасига кирмаган. Аммо актёрга пул керак эди, кадрда жуда кам кўринган бўлса-да, Брюс 3-4 миллион доллар гонорар олади. Айтганча, Ал Пачино, Николас Кейж ва бошқа Голливуд юлдузлари ҳам осон топиладиган пул илинжида Эмметт хизматига тез-тез мурожаат қилишган. Афсуски, Рендаллнинг фильмларида Брюс Уиллис наушник тақиб рол ўйнайди: у матнни тўлиқ эслай олмасди ва бундан жуда асабийлашарди.

    Фото: Legion Media

    “У деменсияга чалинган. У билан тўртта фильм устида ишладим. Афсонавий актёрнинг кўз ўнгимизда сўнаётганини кўриш жуда ачинарли. Мен буни сўнгги бир неча йилдан бери кўряпман”, — дейди актёр билан бирга ишлаган режиссёр Метт Эскандари.

    Касаллик тез ривожланарди ва Брюс Уиллис оиласини таъминлашга шошиб қолди. У рафиқаси Эмма Хеминг ва икки нафар ёш қизи келажакда моддий қийинчиликларни бошдан кечиришини истамади. Шунинг учун Брюс шошилинч равишда кўчмас мулкини сотди ва шон-шуҳратига қўл силтаб, савияси паст фильмларда рол ўйнай бошлади.

    Фото: Legion Media

    Брюс Уиллис актёрлик фаолиятини якунлаганини эълон қилганида кўпчиликнинг қалби бўшаб қолди. Шундан сўнг у ҳар бир кунини қариндошлари ва яқинлари даврасида ўтказади, тез орада кунларнинг ҳисобини йўқотади ва касаллик унинг хотирасини парчалаётганини ҳис қилади.

    Аммо Брюсга оиласи кучли таянч бўлди. Собиқ рафиқаси Деми Мур ажрашганига қарамай, Уиллис ҳаётида доимо муҳим ўрин эгаллаган.

    Фото: Legion Media

    “Барча мухлисларга шуни маълум қиламизки, севимли Брюсимиз соғлиғида муаммоларга дуч келган ва яқинда унга когнитив қобилиятига таъсир қилувчи афазия ташхиси қўйилган. Шу сабабли Брюс ўзи учун жуда муҳим бўлган карьерасидан воз кечмоқда. Ҳозир оиламиз учун жуда қийин давр, биз доимий севгингиз, ҳамдардлигингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун жуда миннатдормиз. Бутун оиламиз билан буни бошдан кечирмоқдамиз ва бу ҳақда унинг мухлисларига хабар беришни хоҳладик. Биз унинг сиз учун қанчалик муҳимлигини ва сиз у учун қанчалик муҳимлигингизни биламиз”, — деган Деми мухлисларга мурожаат қилиб.

    Робин Уильямс

    Ташхис: Паркинсон касаллиги

    Фото: Legion Media

    Робин ўзининг оқкўнгиллиги, соддалиги билан бошқа Голливуд юлдузларидан фарқ қиларди. Унинг самимий табассумида бироз қайғу яширинганди. У ҳеч қачон ҳеч ким билан жанжаллашмаган ва бунга тоқати ҳам йўқ эди. Робин ҳатто бу ҳақда шундай ҳазил ҳам қилади: “Ҳеч қачон хунук одамлар билан уришманг. Уларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ”.

    Шон-шуҳратига қарамай, Робин Уильямс ўзини вакуумда яшаётгандек ҳис қилди. Болалигидан тўкин-сочинликда, ҳеч нарсага муҳтожлигини билмай ўсган бўлса-да, ота-она эътиборидан, меҳридан маҳрум, ёлғизлик туйғуси қалбида бир умр сақланиб қолди. Буюк комедиячи, айниқса, аёллар билан муносабатларда мукаммал эмасди. Учта никоҳ, доимий хиёнат, албатта, унинг беқарорлигидан далолат беради. Бироқ Робин танлаганларини чин дилдан ва меҳр билан севди, болаларига эҳтиёткорлик ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлди. Робин ўзини аямасди — ҳамма учун керакли бўлишга интилиб, барчага ёрдам берди.

    “Ўзинг ёрдамга муҳтожлигингни тан олиш жуда қийин, лекин буни тан олганингда осонроқ бўлади”, — дейди Робин.

    Фото: Legion Media

    Шифокорлар унга Паркинсон касаллиги ташхисини қўйишганда актёр сезиларли даражада саросимага тушади, кейин эса шошилади. Келажакда фаровон яшаши учун уч нафар фарзандига жамғарма тузади. У ўзининг ҳашаматли саройини 30 миллион доллардан кўпроққа сотишга ҳаракат қилади, аммо улгурмайди. Касаллик ўз таъсирини ўтказади — унинг руҳиятини аста-секин йўқ қилади, у асабийлашади, ҳамма нарса қўлидан тушиб кетаверади. Таъсирчан, нозик, заиф қалб билан Робин ўзини олдинги ҳаётидан ташқарида тасаввур қила олмайди ва янги, яқинлашиб келаётган оғриқли ҳаёт уни эзади. 63 ёшида ҳамшира назорати остида “сабзавот” бўлиб, маъносиз нигоҳлари билан атрофга қараб, ҳеч кимни танимайди. Робин Уильямс 2014 йил 11 август куни ўз жонига қасд қилади.

    Фото: Legion Media

    “Мен ўлсам, қабрим устида ичинг, рақсга тушинг — хоҳлаганингизни қилинг. Фақат мени клонлаштирманг, чунки клоним ҳеч қачон мендек бўлолмайди”, — дея ҳазил қилганди машҳур актёр.

    Селма Блер

    Ташхис — тарқоқ атеросклероз

    Фото: Legion Media

    “Шафқатсиз ўйин” фильми юлдузи Селма Блернинг сўзларига кўра, у дастлаб тақдир томонидан сийланган. У бадавлат оилада туғилган, ҳамма уни яхши кўрган ва эркалаб суйган. Ўз мақсадига эришиш — орзу қилинган Голливудга кириш учун назокатли ва жозибали қиз ўзини ортиқча уринтирмайди. Селманинг ижодий фаолияти жуда муваффақиятли бўлди, у 70 та фильмда рол ўйнади ва изланувчан актрисалардан бири сифатида тан олинди. Унинг дизайнер Жейсон Блик билан ишқий муносабатлари 2011 йилда ўғли Артурни дунёга келтириши билан якунланди. Албатта, Селма Блернинг оналик бахтининг чеки йўқ эди.

    Бироқ актрисанинг қувончига шифокорга навбатдаги ташрифи соя солади. Гап шундаки, Селма кўп йиллар давомида мушак оғриғидан азоб чеккан, доимий заифлик уни том маънода йиқитди. Бу сафар ташхис аниқ ва шубҳасиз бўлди: шифокорлар Голливуд юлдузида тарқоқ атеросклероз борлигини аниқлайдилар.

    Фото: Legion Media

    “Касаллик симптомлари анчадан бери бор эди, — дейди Селма. — Буни жиддий қабул қилмадим. Ҳаммаси оғриққа чидолмай, даволаниш учун шифокорга борганимда бошланди. Кейин эса сўнгги 15 йил давомида ҳақиқий касаллик аломатларига кўз юмганимни англадим. Ниҳоят соғлиғим билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритганимдан хурсандман”.

    Шундан кейин Селма Блернинг ҳаёти касаллик билан оғир, машаққатли курашга айланади.

    “

    Менга ўлим ҳолатига режалар тузишни маслаҳат беришди. Менда склероз борлиги учун эмас, балки унга қарши курашаётганим учун”.

    Аммо у бошига тушган синовларга таслим бўлмади, чунки унинг ёнида дунёдаги энг азиз одами — ўғли Артур бор. Айнан Артур учун, унинг келажаги учун Селма бор кучи билан ишлашга ҳаракат қилди ва бу қанчалик қийинлигини унга билдирмади. Ўтган йилнинг октябрь ойида Голливуд юлдузи Рейчел Флейт режиссёр бўлган ҳужжатли фильмни тақдим этди, унда актриса бошидан кечирган изтироблари ҳақида гапирди. У тақдимот маросимида тақдир зарбалари остида синмаган, юзида ширин табассум билан қўлтиқтаёқда саҳнага чиқди. Меҳмонлар уни қарсаклар билан кутиб олишди, бу ғайриоддий аёлнинг жасоратига қойил қолишди.

    Фото: Legion Media

    Селма Блер ўзининг эски ҳаётини давом эттириш учун курашмоқда.  Бир марта у ўғли Артур билан бирга фотосессия ҳам уюштирди: иккаласи ҳам энг яхши мода уйларининг либосларида суратга тушди. Селманинг айтишича, ўғлини унга ўхшатишса, ўзида йўқ қувонади.

    06.05.2023, 09:47   Изоҳ (0)   20149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳашаматли саройдан кўчма уйгача: миллиардер Илон Маск қандай уйда яшайди?

    05.05.2023, 12:45

    Instagram: 13 йил деганда фарзанд кўрган актриса, “свет” ўчишидан нолиган Нилуфар Усмонова, юз минг долларлик машина харид қилган Муҳаммадзиё

    05.05.2023, 22:26

    2023 йилда она бўлиши кутилаётган машҳур аёллар (фото)

    05.05.2023, 19:11

    “Қўшиғим учун Mercedes-Benz совға қилишган”. Анвар Жўраев юлдузлик касалига чалинмагани ва шахсий ҳаёти ҳақида

    05.05.2023, 17:32

    Болливуд юлдузи Шоҳрух Хоннинг ўғли Арян Хон кинодаги фаолиятини режиссёр сифатида бошлайди

    05.05.2023, 16:51

    “Меҳр улашинг, пиёда юринг”. Одри Хепберндан абадий ёшликни сақлаш сирлари

    05.05.2023, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.