• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кремлга дронлар ҳужуми. Қандай саволлар жавобсиз қолмоқда?

    Россия ҳукумати 3 май куни Кремлга иккита дрон ҳужум қилгани тўғрисида хабар берганди. Владимир Путин матбуот хизмати содир бўлган воқеани “президентга суиқасд” деб атади, бироқ унинг кечаси Кремлда бўлиши эҳтимоллиги жуда кам. BBC Кремлга уюштирилган ҳужум бўйича расмий версия эълон қилинганидан кейин ҳам жавобсиз қолаётган саволларга тўхталиб ўтди.

    Кадр: Telegram

    Кремль ярим кун давомида ҳужум маълумотини яшириб келган

    Кремлга уюштирилган ҳужумга оид дастлабки видео Якиманка ва Замоскворече туманлари аҳолисининг каналида пайдо бўлди. Канал маъмурларининг айтишича, Серафимович кўчасидаги уйлар аҳолиси “момақалдироққа ўхшаш” гумбурлаш овозини эшитган.

    Шунингдек, туман аҳолиси “осмонда чақноқ ва Кремль деворлари устида фонар кўтарган одамларни кўрган”. Эълон қилинган икки видеодан бирида 3 майга ўтар кечаси Кремль ва унинг атрофидаги ёритиш чироқлари ўчирилганини кўриш мумкин. Бошқасида — девор узра тутун тасвирга олинган.

    BBC видео муаллифлари билан боғланишга уринган, аммо улар ОАВ билан фақат молиявий мукофот эвазига мулоқот қилишга рози бўлишган.

    Эътиборли жиҳати, шаҳарга оид бошқа нашрларда Кремлдаги воқеа ҳақида ҳеч нарса эълон қилинмаган. Афтидан, Москва марказидаги ҳаракат тўхтатилмаган. Москва Кремли музейи, расмий сайт маълумотларига кўра, одатдаги режим бўйича фаолият кўрсатмоқда, Александр боғига кириш ҳам чекланмаган. Қизил майдон апрель охирида 9 май куни муносабати билан ўтказиладиган байрамга тайёргарлик сабаб ёпилганди.

    Фуқаролардан бирининг айтишича, у дронларнинг уриб туширилганини кўрмаган, бироқ на эрталаб ва на кечқурун ҳудудда фавқулодда ҳолатга оид бирор аломатни сезмаган, дронлар ҳужуми ҳақида эса телевидениедаги янгиликлар орқали хабар топган.

    Якиманка тумани каналида пайдо бўлган роликлар кундузи, Кремль матбуот хизмати содир бўлган воқеани Владимир Путинга суиқасд дея баҳолаганидан кейин фаол муҳокама қилиш бошланган.

    Шундан кейин ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дронлар билан боғлиқ ҳолатнинг анча яқин масофадан олинган видеолари пайдо бўла бошлади. Тасвирлардан бири Қизил майдон томонидан туширилган. Видеода дрон брусчатка устидан учиб ўтиб, Россия байроғи ўрнатилган Сенат саройи, Владимир Путиннинг расмий қароргоҳи гумбази устида портлаб кетганини кўриш мумкин. Шу вақтда гумбазга икки киши — тахминларга кўра, махсус хизмат ходимлари кўтарилган. Роликнинг биринчи манбаси номаълум, аммо у кузатув камерасининг мобил телефонга ёзиб олинган тасвирига ўхшайди.

    Кўп ўтмай “TVС” телеканали юз берган воқеага оид иккита турли видеони эълон қилди. Уларда иккита учувчисиз учиш қурилмалари томонидан амалга оширилган турли ҳужумлар тасвирланган.

    Видеоларнинг бирида дрон Қизил майдон узра учиб ўтгани ва Сенат саройи гумбази яқинида портлагани, кейин тутун пайдо бўлганини кўриш мумкин. Навбатдаги видеода дрон бошқа йўналишдан учиб келиб, бинога урилгани, шундан кейин томда ёнғин юзага келгани тасвирланган. Яъни дронлар турли траекториялар билан ҳаракатланган, аммо мақсад битта.

    Роликларда ҳужум амалга оширилган пайтда Спасский минорасидаги курантлар кўрсатаётган вақтлар бир-биридан фарқ қилаётгани аниқ тасвирланган. Афтидан, вазият қуйидагича бўлган: соат 02:30 ларда биринчи дрон гумбазга келиб урилиб, ёниб кетган. Орадан 15 дақиқа ўтгач, Қизил майдондан “Хитой-шаҳар” йўналишдан келган дрон учиб ўтган — у Сенат саройи гумбази яқинида портлаган. Тахминларга кўра, гумбаз одамлар чиққани тасвирланган роликда иккинчи ҳужум ҳолатидир.

    Шу билан бирга, SHOT Telegram канали Сенат саройи томи тасвирларини эълон қилди, унда бирор-бир шикастланиш аломатлари мавжуд эмас. BBC мазкур видео қачон тасвирга олинганини тасдиқлай олмайди. Украина томони ҳужумга алоқадорлигини рад этган.

    Украина дронлари Кремлга қадар учиб кела олармиди? Ҳарбий мухбир Павел Аксенов нима дейди?

    Кремль — Россияда энг қаттиқ ҳимояланадиган объектлардан бири. Сўнгги йилларда Кремль девори бўйлаб ёқилган GPS-навигатор билан ҳаракатланган исталган инсон буни амалда синаб кўриши мумкин — Кремлга яқинлашгач, экранда белги пойтахт аэропортларидан бирини кўрсата бошлайди.

    Бу радиоэлектрон кураш тизимининг иши — шу орақали улар оддий тижорий дронларга қарши курашади, бу каби ускуналар аэропортлар яқинига ўрнатилган. Мазкур ҳимоя ечилиши мумкин. Ҳарбий дронлар бу турдаги ҳимояларни четлаб ўтишда турли тизимлардан фойдаланади. Улардан бири — парвознинг маълум ҳудудида инерсианал навигация, яъни автопилотдан фойдаланиш. Бундай тизим электрон қарши чораларга нисбатан заифроқ, аммо аниқликни пасайтиради.

    Бу каби радиоэлектрон қаршилик шароитида дронларни радиоалоқа орқали бошқариш жуда қийин, балки имконсиз ҳам ҳисобланади. У белгиланган нуқтага киритилган дастур орқали мустақил учиши керак.

    Кремлнинг учувчисиз учиш қурилмаларига қарши Москва ташқарисида ҳам кенг кўламли ҳимоя тизими мавжуд. У ҳақида маълумотлар жуда кам, бироқ январь ойида шаҳар маркази атрофидаги бинолар томига “Pansir-C1” зенит тизимлари ўрнатилган эди.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларга кўра, бу парракларга самолёт типидаги нисбатан кичик дрон бўлиши мумкин, чунки у секин ҳаракатланган. Бундан аппаратларда асосан углепластикдан фойдаланган ҳолда тайёрланади, шу боисдан радиолокацион воситалар уни пайқаши қийин, айниқса, кичик тезликда ҳаракатланган вақтида.

    Бундан ташқари, бутун Москвани ҳимоя қиладиган ҳаво ҳужумидан мудофаанинг анча кенг тизими ҳам бор. Бироқ улар асосан йирик нишонлар — қитъалараро ракета ва самолётларга қарши курашишга мўлжалланган.

    Амалиётдан кўриш мумкинки, кичик дронлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини босиб ўтиб, Москва вилоятига қадар учиб бориши мумкин. Москва вилоятида портловчи қурилмалар ўрнатилган дронлар топилганига оид камида иккита ҳолат маълум: февраль охирида — Коломенск туманида, апрель охирида — Ногинск яқинида. Иккала ҳолатда ҳам дронлар қолдиқлари Украинанинг “Укржет” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган UJ-22 Airborne дронларига экани маълум бўлган.

    Бу каби дронларнинг парвоз узоқлиги 800 километрга етади, агарда уларни украинлар учирган бўлса, техник жиҳатдан бунинг имкони бор. Тармоқ фойдаланувчилари мазкур ҳолат Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ҳақиқий ҳужум олдидан текширувига қиёслаган. Аммо расмий Киев олдин ҳам, ҳозир ҳам масъулиятни зиммасига олгани йўқ.

    Кремлдаги Сенат саройи гумбази узра портлаган дрон яқинроқ масофадан учирилган бўлиши ҳам мумкин ва шу сабабли у турли мудофаа тизимларини четлаб ўтиб, юзлаб километр учишга мажбур бўлмаган. Аммо булар шунчаки эҳтимолли жиҳатлар, чунки ҳужум натижаси мавжуд — роликларда дронлар ҳеч қандай зенит комплекслари ва радиоэлектрон курашларга қарамай Кремлгача учиб келгани тасвирланган.

    Содир бўлган воқеа Кремль ҳарбий стратегиясига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

    Украина дронлари ҳаво ҳужумидан мудофаасининг барча тизимларини енгиб ўтиб, Москва марказига қадар учиб кела олиши Кремль амалдорлари ва урушни қўллаб-қувватловчиларни безовта қилувчи ҳолатдир. Саратов яқинидаги стратегик авиабазага берилган зарбалар ва Москва вилоятида топилган дронлардан кейин бунга шубҳа қилмаса ҳам бўларди.

    Мазкур ҳолатда ҳужумнинг юқори даражада аниқлиги кўпроқ ташвишга солиши керак. Иккита дроннинг президент қароргоҳи гумбазигача етиб келишини тангани нишонга олган ўққа қиёшлаш мумкин ва бу ҳолатда иккита вариант бор: ё кучли нишонга олувчи қурилмаларга эга юқори малакали снайперлар ишлаяпти ёки яқин масофадан отишмоқда.

    Кремль бу каби вазиятда қандай йўл тутиши тушунарсиз. Ҳужум масъулиятини Киевга юклаш Россия ҳудудига қайта ҳужумлар амалга оширилишининг олдини олмайди.

    Юзага келган қийин масала Россия раҳбарияти олдига яна бир муаммони келтиради: элементар хавфсизлик сабаб Қизил майдонда ўтказиладиган ҳарбий парадни бекор қилиш керакдир? Худди Қрим ва Украинага яқин жойлашган бошқа вилоятлар каби. Ўйлаш учун вақт жуда кам қолмоқда.

    04.05.2023, 10:40   Изоҳ (0)   10523
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Медведев Зеленскийни ўлдиришдан бошқа вариант йўқлигини айтди

    04.05.2023, 00:10

    Ёмон баҳо қўйгани сабаб отиб ташланган ўқитувчи, тож кийиш маросими олдидан ўрнатилаётган кўчма ҳожатхоналар, иш ташлашга чиққан Голливуд сценаристлари — 3 май сур...

    03.05.2023, 23:06

    Зеленский Кремлга учирилган дронларга қандай муносабат билдирди?

    03.05.2023, 21:23

    Украина қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учраса, Зеленскийни дорга осиш таклиф қилинди

    03.05.2023, 20:55

    Подоляк Путин қароргоҳига ким ҳужум қилганини айтди

    03.05.2023, 20:24

    Сербияда 14 ёшли ўсмир мактабда отишма содир этди. Қурбонлар бор (фото, видео) 

    03.05.2023, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.